Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Данияда дунёдаги энг қиммат тангалар тўплами кимошди савдоларига қўйилади
Ушбу тангалар эгаси бўлган Эмил Брун ҳаёти давомида тўплаган ўз бойлиги ўлимидан кейин 100 йил ичида сотилмаслигини васият қилиб қолдирган.
Даниялик сариёғ магнати Ларс Эмил Брун 1923 йилда вафот этганида ўз васиятномасида қизиқ бир бандни қолдирган: унинг умри давомида йиғган тангалар, банкнота ва медаллар тўплами йўқолиб кетиш хавфи бўлса, Дания миллий коллекциясида сақланиши, агар барчаси яхши бўлса, орадан 100 йил ўтгач, унинг хазинаси авлодлари фойдасига сотилиши керак эди.
Белгиланган 100 йиллик муддат якунланганига кейинги ой бир йил тўлиши муносабати билан Бруннинг 20 мингта тангадан иборат шахсий тўплами аукционга чиқарилади. Брун «сандиғини қуритиш» учун бир нечта савдоларни амалга оширишга тўғри келади, аммо якунда савдода тушган пуллар уни энг қиммат тангалар коллекциясига айлантириши кутилмоқда. Ле Брун тўплами 500 миллион кронага (72,5 миллион доллар) суғурта қилинган. Кимошди уйи уни савдоларга чиқарилган энг қиммат тўплам деб атамоқда.
Нумизмат коллекцияси охирги 100 йил давомида қаерда сақлангани сир тутилган. Брун Биринчи жаҳон урушидан кейинги вайроналар туфайли танга ва медаллар тўплами бомбардимон натижасида йўқолиб кетишидан хавотирланиб, уни яшириб кетган — саноқли одамларгина унинг қаердалигидан хабардор.
Брун ўз тўпламини йиғишни болалигидан, 1859 йилда амакиси вафот этиб, уни меросхўрлардан бири сифатида тайинлаганидан кейин бошлаган. Йигитча қарзга сарёғ сотиш бўйича бизнесини бошлайди ва охир-оқибат катта бойлик тўплашга муваффақ бўлади. Бойлиги туфайли у тангалар тўпламига қизиқиб қолади ва 1885 йилда Дания нумизматлар жамияти асосчиларидан бирига айланади.
Stack's Bowers кимошди уйи томонидан 14 сентябрда ўтказиладиган биринчи савдоларда Дания, Норвегия ва Швецияда XV аср охирларидан бошлаб ишлаб чиқарилган 280 дан ортиқ олтин ҳамда кумуш тангалар сотувга қўйилади. Энг машҳур лотлардан бири — Скандинавиянинг қадимги олтин тангаси бўлиб, у 1496 йилга тегишли. Мазкур танга 600 минг еврога сотилиши мумкин.
Мавзуга оид
23:52 / 07.06.2026
Эриксен яна ўйин вақтида ҳушидан кетди
14:25 / 24.03.2026
Данияда сайловлар: Гренландия атрофидаги зиддият сиёсат марказида
21:26 / 14.02.2026
Дания бош вазири Гренландиянинг нархини айтишдан бош тортди
17:08 / 02.02.2026