Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг тезкор зирҳли автомобил тақдим этилди
Американинг US Armor Group компанияси Lucid Air Sapphire электр седанининг ҳимояланган модификациясини тақдим этди. У дунёдаги энг тезкор зирҳли транспорт воситаси экани айтилмоқда.
Фото: Carscoops
Carscoops хабарига кўра, уч двигателли электр седани 1251 от кучига эга ва 2 сониядан камроқ вақт ичида 100 км/соат тезликка эриша олади. У баллистик ойна билан қопланган ва 44 Magnum револверидан узилган ўқларга дош бера олади. Электромобилнинг кузови композит зирҳ билан мустаҳкамланган бўлиб, у баллистик пўлатдан 10 баравар кучли, аммо беш баравар енгилроқдир.
Электр транспорт воситасига 175 кг оғирлик (икки йўловчига тенг) қўшадиган зирҳлар тўплами билан ҳам у 322 км/соат максимал тезликка эриша олади.
Бундан ташқари, Lucid Air Sapphire электрон хакерлик ҳужумларидан ҳимоя қилувчи тизим, шунингдек, полиция ва ёнғин хавфсизлиги тизимларидан маълумотларни йиғиш орқали таҳдидлар хавфини доимий равишда ўрганадиган махсус илғор технологияга эга.



Бундай электромобилнинг нархи 475 минг доллардан бошланади, бу Air Sapphire сериясидан деярли икки баравар қиммат. Мижозлар ихтиёрий равишда гранаталар, портловчи қурилмалар ва милтиқлардан ҳимоя қилиш учун мустаҳкамланган зирҳларга, шунингдек, электр эшик тутқичлари, қалампир пуркагичлари ва бошқаларга буюртма бериши мумкин.
Мавзуга оид
22:41 / 18.12.2025
Apple 2026 йилда iPhone Pro дизайнини тубдан ўзгартиради
21:06 / 08.11.2025
Энг оммабоп ва осон бузиладиган пароллар рейтинги тузилди
23:22 / 13.10.2025
Сунъий интеллект мақсадга эришиш учун алдаш ва манипуляция қилишга қодир - тадқиқот
18:44 / 13.10.2025