Жаҳон | 14:40 / 31.08.2024
1992
2 дақиқада ўқилади

Россияда тақиқланганлар реестрига бешта китоб сайти киритилди

Роскомнадзор BAbook, Freedom Letters, "Руслания", Book Amaro ва Goodreads китоб сайтларида Украинадаги уруш, «чет эл агентлари» асарлари ва "фейклар" чоп этиляпти, деб ҳисоблаган.

Фото: AP

BAbook, Freedom Letters, "Руслания", Book Amaro ва Goodreads китоб сайтлари Роскомнадзорнинг тақиқланган маълумотлар реестрига киритилди, деб хабар беради ТАСС агентлиги 30 август, жума куни кечқурун.

"Агар ресурс эгалари идоранинг огоҳлантиришларига эътибор бермаса, Россия Федерацияси ҳудудида сайтларга кириш чекланади", — дея агентлик идора матбуот хизматидан иқтибос келтирмоқда.

Нима учун китоб сайтлари тақиқланди?

Таъкидланишича, китоб сайтлари тақиқланган маълумотлар реестрига "ушбу манбаларда Россия қонунчилигини бузувчи адабиётларнинг бутун рўйхати жойлаштирилганлиги сабабли" киритилган. Хусусан, бу "махсус операция" (Россиянинг Украинага қарши уруши), Россия Федерациясидаги сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган маълумотлар, шунингдек, Россия ҳукумати органлари хатти-ҳаракатларини обрўсизлантириш ҳақидаги сохта маълумотларни ўз ичига олган асарларга тааллуқли, дея аниқлик киритди Роскомнадзор.

Бошқа нарсалар қаторида, идора "кўпгина китоблар ва нашрларнинг муаллифлари "чет эл агентлари" эканлигига ишора қилди, аммо уларнинг асарлари тегишли тарзда белгиланмаган.

Ўз навбатида, BAbook китоб платформаси ёзувчи Борис Акунин (Григорий Чхартишвили) билан боғлиқ бўлиб, фойдаланувчиларни Дмитрий Биков, Леонид Парфенов, Виктор Шендерович каби муаллифлар асарлари билан таништиради.

Freedom Letters – 2023 йилда ташкил этилган шу номдаги нашриётнинг китоб дўкони. Goodreads - Amazon'га тегишли йирик халқаро китоб платформаси.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти