Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядан 45 нафар ўзбекистонлик мигрант депортация қилинади
Улар Москва области бозоридаги омборхонада ушланган ва ноқонуний миграцияда айбланган.
Москва яқинидаги Пушкино шаҳрида «Ozon» омборида ўтказилган рейддан сўнг 120 нафар ноқонуний мигрант Россиядан чиқариб юборилади. Полиция тезкор-профилактика тадбирини 11 июл куни ўтказган эди, деб хабар берди «Царьград».
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳужжатларни текшириш учун бозор омборига борганда 120 нафар ишчи Россияда ноқонуний юргани маълум бўлган.
45 нафар мигрант Ўзбекистон фуқаролари бўлиб чиққан, 29 нафари Тожикистондан, қолганлари эса Озарбойжон, Жазоир, Ангола, Бенин, Гамбия, Гвинея, Замбия, Ҳиндистон, Камерун, Конго, Марокаш ва Сиерра-Леонедан келган.
Ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 322-моддаси («Ноқонуний миграцияни ташкил этиш») билан жиноий иш қўзғатилган. Мигрантлар хориж фуқаролари учун вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Улардан 32 нафари аллақачон Россиядан чиқариб юборилгани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
15:51
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
09:20
G7 саммити: Россия нефти ва газига қарши янги санкциялар тайёрланмоқда
22:31 / 16.06.2026
Зеленский Россияга «даҳшатли қиш» билан таҳдид қилди
20:10 / 16.06.2026