Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландия чет эллик туристларга солинадиган солиқни кескин оширади
Янги Зеландия туристик йиғимни биринчи марта 2019 йилда жорий этган. Пандемия вақтида мамлакат икки ярим йилга чегараларини ёпди ва 2022 йил августгача хорижликларнинг киришига рухсат бермади.
Янги Зеландия чет эллик сайёҳлар учун мамлакатга кириш солиғини кескин оширади, деб хабар бермоқда BBC.
Қайд этилишича, 1 октябрдан бошлаб табиатни муҳофаза қилиш ва туризм учун халқаро туристик солиқ қиймати қарийб уч баробарга ошади — 100 Янги Зеландия долларигача (47,2 фунт).
Ҳукуматнинг маълум қилишича, бу иқтисодий ўсишга ёрдам беради ҳамда «ташриф буюрувчилар жамоатчилик хизматларига ҳисса қўшиши ва Янги Зеландияга келганда юқори сифатли таассуротга эга бўлишларини таъминлайди».
Аммо Tourism Industry Aotearoa мустақил туристик ташкилотига кўра, йиғимлар нархининг оширилиши туристларни «қўрқитиб юбориши мумкин». Мамлакат ўзининг маори маданияти ва ҳайратланарли пейзажлари, жумладан, музликлари, тоғлари, вулқон ва кўллари билан танилган. Бироқ унинг Тинч океани жанубий қисмида жойлашгани ва авиапарвозлар нархининг қимматлиги ташриф буюрувчилар учун мунтазам қийинчиликлар туғдириб келади.
«Янги Зеландияда туризмнинг тикланиши бутун дунёдан ортда қолмоқда бу бизнинг глобал рақобатбардошлигимизни янада пасайтиради», — дейилади хабарда.
Янги Зеландия туристик йиғимни биринчи марта 2019 йилда жорий этган. Пандемия вақтида мамлакат икки ярим йилга чегараларини ёпди ва 2022 йил августгача хорижликларнинг киришига рухсат бермади.
Ҳозирда мамлакат туристлар сонини пандемиядан олдинги кўрсаткичга қайтаришга уринмоқда: 2023 йилда Янги Зеландияда қарийб 3 миллион турист ташриф буюрган. Туризм вазири Мэтт Дусининг таъкидлашича, янги солиқ туристларни чўчитиб юборадиган жиддий омил бўлмайди, чунки 100 Янги Зеландия доллари мамлакатга келаётган аксарият туристлар харажатининг 3 фоиздан камроғини ташкил этади.
Мавзуга оид
14:57 / 04.12.2025
Янги зеландиялик шахс ғайриоддий ўғирликда айбланмоқда: у қимматбаҳо тақинчоқни ютиб юборган
18:27 / 25.11.2025
Ўзбекистонга келаётган туристлар сонида рекорд ўсиш қайд этилди
18:13 / 11.10.2025
Янги Зеландия фуқароси дунёдаги энг узун исм соҳиби сифатида рекорд ўрнатди
15:28 / 23.09.2025