Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари Ўзбекистонга келмоқда
Комиссар Януш Войтсеховский Ўзбекистонга ташрифи давомида «Денгизга чиқиш йўллари бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар: озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари» халқаро форумида қатнашади.
Януш Войтсеховский / Фото: Politico.eu
Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари Януш Войтсеховский 2024 йилнинг 5-6 сентябр кунлари Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Kun.uz'га маълум қилди.
Комиссар Войтсеховский ташрифи мобайнида «Денгизга чиқиш йўллари бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар: озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари» мавзусидаги халқаро форум очилиш маросимида нутқ сўзлайди. Ўз чиқишида денгизга чиқиш йўллари мавжуд бўлмаган ривожланаётган мамлакатларнинг қишлоқ хўжалигини бошқаришнинг барқарор усуллари ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида доимо қўллаб-қувватлаш бўйича Европа Иттифоқининг изчил саъй-ҳаракатлари ҳақида гапиради.
Шунингдек, Евроиттифоқ вакили Ўзбекистонда ҳукумат вакиллари, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Ушбу учрашувлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-сотиқ истиқболлари ва барқарор қишлоқ хўжалигини илгари суриш бўйича ташаббуслар масалаларини муҳокама қилиш имконини беради.
«Мазкур ташриф Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан изчил ҳамкорлигидаги муҳим қадам эканидан дарак беради ва иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш каби глобал муаммоларни ҳал қилишда муштарак тарафдорлигини тасдиқлайди», — дейилади ваколатхона ахборотида.
Мавзуга оид
08:33 / 08.05.2026
Европа Иттифоқи Путин билан эҳтимолий музокараларга тайёргарлик кўрмоқда
09:26 / 07.05.2026
Германия Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқини ислоҳ қилиш режасини таклиф этди
20:05 / 06.05.2026
Ҳатто Зеленский ҳам келди: Еревандаги саммитлар нимадан дарак?
15:10 / 03.05.2026