Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Украинадаги урушга кузда барҳам беришга чақирди
Украина раҳбари Ғарб иттифоқчиларига мурожаат қилиб, Россия ва Украина ўртасидаги урушга 2024 йил кузида барҳам беришни сўради.
Украина президенти Володимир Зеленский Украина мудофааси бўйича (Рамштайн-24) контакт гуруҳининг Германияда бўлиб ўтган йиғилишида Россия ва Украина ўртасидаги можарога 2024 йил кузида барҳам беришга чақирди. Унинг сўзлари «Украинские национальные новости» томонидан келтирилди.
«Келинг, бу куз Россия агрессияси тугайдиган вақт бўлишини таъминлайлик. Ишончли халқаро хавфсизлик тартибини тиклайдиган тарзда. Биз буни қилишимиз керак», деди Зеленский Украинанинг Ғарбдаги иттифоқчиларига мурожаат қилиб.
Унинг сўзларига кўра, Киев «ўз қуролларини кўпроқ ишлаб чиқаришга» ва «ҳақиқий тинчликка» эришиш мақсадида «Россияга босим ўтказиш» учун Ғарб давлатлари билан дронлар, ракеталар ва бошқа қуролларни ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр. Бироқ бунинг учун Украинага маблағ керак бўлади, деб қўшимча қилди Зеленский.
Украина раҳбари шунингдек, иттифоқчилардан узоқ масофали қуроллар билан Россия ҳудудига зарба беришга рухсат сўради. «Биз бу узоқ масофага зарба берувчи қуролларни нафақат Украина ҳудудида, балки Россия ҳудудида ҳам қўллашимиз керак, Россияни тинчликка интилишга ундаш учун», деди Украина президенти.
У, шунингдек, Ғарб давлатларидан Киевга Россия томонининг ҳужумларини қайтариш учун қўшимча воситалар билан таъминлаш ваъдаларини бажаришни сўради. «Ҳали етказиб берилмаган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари сони жуда кўп», деди Зеленский.
Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин ҳеч қачон Украина билан музокаралардан бош тортмаганини айтди. Аммо музокаралар «баъзи вақтинчалик талабларга» эмас, балки Россия ва Украина делегациялари 2023 йилда Истанбулда имзолаган келишувларга асосланиши керак, деди у.
Мавзуга оид
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026