Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ўз фаолиятини тўхтатади
Буюк Британия ҳукуматининг бундай қарор қабул қилишига «Толибон»нинг афғон дипломатик миссияси томонидан берилган ҳужжатларни тан олишдан бош тортгани сабаб бўлган.
Афғонистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси маҳаллий ҳукуматнинг талабига биноан 27 сентябрдан бошлаб ўз фаолиятини тўхтатади. Бу ҳақда афғон дипломатик ваколатхонаси раҳбари Залмай Расул маълум қилди.
«Афғонистон Ислом Республикасининг Лондондаги элчихонаси маҳаллий ҳукуматнинг сўрови асосида 2024 йил 27 сентябр куни расман ёпилади ва ўз фаолиятини тўхтатади», — деб ёзади дипломат ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасига.
The Express Tribune газетаси маълумотларига кўра, Буюк Британия ҳукуматининг бундай қарор қабул қилишига «Толибон»нинг афғон дипломатик миссияси томонидан берилган ҳужжатларни тан олишдан бош тортгани сабаб бўлган. Бу элчихона раҳбарияти Кобул билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани туфайли юз берган.
«Биз ушбу давр мобайнида Афғонистоннинг Лондондаги элчихонаси билан чин дилдан ҳамкорлик қилган барча ҳамкасблар, фуқаролар ва тегишли муассасаларга миннатдорчилик билдирамиз ҳамда уларни қадрлаймиз», — деб ёзади Залмай Расул.
Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг Ҳамдўстлик ва тараққиёт ишлари бўйича вакилига кўра, «элчихона толиблар томонидан барча ходимлар ишдан бўшатиб юборилганидан кейин ёпилмоқда».
«Толибон» 2021 йил августда Кобулни эгаллаганидан кейин ҳам Афғонистоннинг Европадаги кўплаб элчихоналари ўз фаолиятини давом эттириб келаётган эди. Бироқ Буюк Британия «Толибон»ни Афғонистоннинг қонуний ҳукумати дея тан олмаган ва ўз элчихонасини Кобулдан Қатарга кўчирган.
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026