Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йил сентябр ойида Бухоро биенналеси ташкил этилади
Уммон ахборот агентлиги 2025 йил сентябр ойида Марказий Осиёнинг энг диққатга сазовор маданий ташаббуси бўлиши кутилаётган илк Бухоро биенналеси ўтказилиши ҳақидаги мақолани тарқатди.
Қайд этилганидек, Марказий Осиёнинг марказида, цивилизациялар кесишиб, турли маданиятлар бир-бирини тўлдирадиган Бухоро шаҳри ноёб санъат тадбирига тайёргарлик кўрмоқда.
"Бу шаҳарда 2025 йилда Бухоро биенналеси бўлиб ўтади, унинг мақсади – ушбу қадимий кент руҳини замонавий санъат орқали қайта тиклашдан иборат. Ушбу йирик санъат тадбири, минтақанинг маданий саҳнасида муҳим бурилиш нуқтасини ифодалайди, бу ерда бой Ислом мероси ва замонавий санъат тажрибаси ўзаро учрашади", – дейилади мақолада.
Бухоро биенналеси тарихий шаҳарнинг марказида, асрлар давомида сақланиб қолинган масжидлар ва мадрасалар жойлашган майдонда бўлиб ўтади. Ушбу ноёб археологик макон ўтган ва ҳозирги замон, анъана ва замонавийлик ўртасидаги ўзаро уйғунликни тадқиқ қилиш учун мукаммал фонни тақдим этади. "Парчаланган қалблар учун малҳамлар" кўргазмаси пазандачилик, тасвирий санъат, тўқимачилик, ҳунармандчилик, мусиқа, рақс ва меъморчиликни қамраб олади.
Мақола якунида, "Мазкур ташаббус Марказий Осиёнинг санъат саҳнасини ривожлантиришда муҳим қадамдир. У Шарқ ва Ғарб ўртасидаги маданий мулоқотни мустаҳкамлашга ёрдам беради ва санъат намояндаларининг ҳамкорлиги учун янги уфқларни очади. Шунингдек, Бухоро шаҳрининг маданий меросини қайта тиклаш ва ушбу қадим кентни халқаро маданий сайёҳлик манзили сифатида янада тарғиб қилишга кўмаклашади", деб ёзилган.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026