Жамият | 09:45 / 10.09.2024
4383
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда уч ака-ука шифохонада безорилик қилди

Улар ҳамшираларни ҳақорат қилиб, қабул бўлимидаги шиша тўсиқ, компютер экрани ва эшик ойнасини синдирган.

Фото: Видеодан кадр

Жиззах шаҳрида жойлашган шифохонада безорилик қилган ва унинг жиҳозларига зарар етказган уч нафар ака-укага чора кўрилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, укасининг Жиззахдаги шифохоналардан бирига ётқизилганини эшитган уч нафар ака-ука тунги соат 23:40 атрофида уни кўргани келишган.

Навбатчи ҳамшира уларга жарроҳлик амалиёти ўтказилаётгани сабаб ҳозир бемор билан кўриша олмасликларини айтган. Шунда ака-укалар жанжал кўтарган.

Улардан бири ҳамшираларни ҳақорат қилиб, қабул бўлимидаги шиша тўсиқ, компютер экрани ва эшик ойнасини синдирган. Шунингдек, жанжалга аралашган бир фуқарога тан жароҳати етказилган.

Бундан ташқари, ака-укалар жанжалга чек қўйиш учун етиб келган ички ишлар ходимларига ҳам қаршилик кўрсатишга уринган.

Суриштирувлар давомида ака-укалар маст қилувчи ичимликлар таъсири остида бўлгани ва уларнинг бемор укаси ўзини ўзи пичоқ билан яралагани маълум бўлган.

Ҳуқуқбузарларга МЖтКнинг тегишли моддалари тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар тумани судига юборилган.

Суд ҳукмига кўра, ака-укаларнинг икки нафарига 15 кун муддатга маъмурий қамоқ, бир нафарига БҲМнинг 12 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди