Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Монблан чўққисида музлаб қолган тўрт нафар алпинистнинг жасади топилди
Икки нафари Жанубий Корея ва яна икки нафари Италия фуқароси бўлган алпинистлар 7 сентябр куни қутқарувчиларни ёрдамга чақирган, аммо об-ҳаво шароити ёмонлашгани боис уларга кўмак кўрсатишнинг имкони бўлмаган.
Франциялик қутқарувчилар Монблан чўққисидан ўтган дам олиш кунлари ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бедарак йўқолган икки нафар Италия ва икки нафар Жанубий Корея фуқаросининг жасадлари топилганини маълум қилди, деб хабар беради Associated Press.
Chamonix-Mont Blanc қидирув-қутқарув гуруҳи икки жуфт алпинистни Алп тоғининг энг чўққисидан — 4,7 минг метр баландликдан топган. Улар совуқ уриши оқибатида вафот этган.
Йўлбошчисиз қолган алпинистлар 7 сентябр куни қутқарувчиларни ёрдамга чақирган, аммо об-ҳаво шароити ёмонлашгани боис қутқарувчилар на ер орқали ва на вертолётда воқеа жойига етиб бора олган.
Шунингдек, кореялик яна икки алпинист мураккаб қутқарув операцияси натижасида 8 сентябрь тонгида 4,1 минг метр баландликдан муваффақиятли қутқариб олинган.
Француз ҳукумати ҳолат юзасидан тергов ҳаракатларини бошлаган.
Монблан — Ғарбий Алп тоғларидаги тоғ массиви бўлиб, Франция, Италия ва Швейцария чегараси бўйлаб 50 километр масофага чўзилган. Энг баланд жойи 4807 метр, Ғарбий Европада энг баланд чўққи ҳисобланади.
Мавзуга оид
16:26 / 04.11.2025
Непалда қор кўчкиси оқибатида 7 нафар алпинист ҳалок бўлди
09:24 / 06.10.2023
ЕИдаги энг баланд чўққи - Монблан тоғи икки метрга пасайгани маълум бўлди
12:26 / 06.12.2021
Монбландаги хазина. Альпинист саккиз йил аввал топилган қимматбаҳо тошларнинг ярмини олади
09:01 / 26.05.2019