Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Монбландаги хазина. Альпинист саккиз йил аввал топилган қимматбаҳо тошларнинг ярмини олади
Саккиз йил аввал Монбланда бир қути зумрад, ёқут топиб олган француз альпинисти ана шу қимматбаҳо тошларнинг ярмини қўлга киритади.
Исми ошкор этилмаётган альпинист 2013 йилда Монблан тоғида металл қути топиб олган. Қимматбаҳо тошлар солинган идишда “Ҳиндистонда ясалган” деган ёзувли халтача бор эди. Шунинг учун Франция расмийлари у ярим асрдан кўпроқ вақт муқаддам Монбланда ҳалокатга учраган ҳинд лайнердаги йўловчиларидан бирига тегишли дея тахмин қилишган. Омадли альпинист француз қонунларига амал қилган ҳолда топилмани полицияга олиб бориб берган ва қимматбаҳо тошлар эгасининг қариндошлари топилишини шу пайтгача кутган.
Бироқ қариндошлар топилмади. Энди эса орадан саккиз йил ўтгач, Монблан жойлашган Шамони коммунаси расмийлари қонунга кўра, хазинани альпнист билан тенг бўлишди. Хазинанинг ярми тахминан 150 минг еврога тенг.
Шамони мэри Эрик Фурнье бу ҳақида Франс-прессга интервью берар экан, альпинистни қонунларга риоя этгани учун мақтади. Монбланда ўтган асрда иккита ҳинд лайнери ҳалокатга учраган. 1950 йилдаги ҳалокатда 48 киши, 1966 йилда эса 117 киши ҳалок бўлган.
Франция расмийлари хазинани Бомбей (ҳозирги Мумбай)дан Нью-Йоркка кетаётган иккинчи лайнер йўловчиси ўзи билан олиб кетаётган бўлган, дея тахмин қилишяпти.
Ана ўша икки ҳалокатдан кейин альпинистлар кўп йилар давомида вақти-вақти билан Монбланда юк қолдиқдари ва инсон танаси бўлакларини топишган.
2012 йилда тоғ ёнбағирларида Ҳиндистондан юборилган дипломатик почта солинган қоп топилган. Унинг ичида 1966 йилга тегишли газета, тақвим ва мактублар бўлган.
1966 йилдаги авиаҳалокатда бошқа йўловчилар қаторида ҳинд ядро дастури отаси Ҳоми Жаҳонги Баба ҳам ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
22:59 / 08.07.2025
Археологлар «мисли кўрилмаган» хазинани олиб кетиш вақтида ҳужумга учраган кема қолдиқларини топди
23:16 / 21.05.2025
Чехияда туристлар тоғдан хазина топиб олди
00:37 / 31.03.2025
Туркияда «хазина» кўрсатилган сохта хариталар орқали одамларни чув тушириб келган фирибгарлар ушланди
22:08 / 25.03.2025