Жаҳон | 13:12 / 12.09.2024
1194
2 дақиқада ўқилади

ХВЖ Украинага янги 1 млрд долларлик транш ажратади

ХВЖ миссияси ва Киев Украинага 1,1 миллиард доллар миқдорида ёрдам ажратиш бўйича дастлабки келишувга эришди. Келишув келгуси ҳафталарда ХВЖ директорлар кенгаши томонидан тасдиқланиши керак.

Фото: Yuri Gripas / Reuters

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Киев билан Украинага 1,1 миллиард доллар миқдорида молиявий ёрдамнинг навбатдаги транши ажратиш бўйича дастлабки келишувга эришди, деб хабар берди ХВЖ 10 сентябр куни кечқурун Киевда Украина учун умумий қиймати 15,6 миллиард доллар бўлган тўрт йиллик молиялаштириш дастурини амалга ошириш юзасидан оралиқ аудит натижаларига таяниб.

«Украина июн ойи охиридаги барча миқдорий мезонларни, шунингдек, тузилмавий мезонларни бажарди», деди ХВФнинг Украинадаги миссияси раҳбари Гэвин Грей Украина ҳукумати билан 4-10 сентябр кунлари Киевда бўлиб ўтган музокаралардан сўнг. Украина бош вазири Денис Шмиҳал аввалроқ бу музокараларни мураккаб ва қийин деб атаган эди.

Ишчи гуруҳ даражасида Украинага 1,1 миллиард доллар миқдорида янги транш тўлаш бўйича дастлабки келишув келишиб олинди. Келгуси ҳафталарда келишув ХВЖ директорлар кенгаши томонидан ниҳоят тасдиқланиши керак.

ХВЖ Украинани мақтади 

ХВЖ, шунингдек, Украина билан музокараларни қийин деб атади, бироқ Украина расмийлари ўз сиёсатини моҳирона тузатиш қобилиятини намойиш этганини, уй хўжаликлари ва компаниялар мослаша олганини таъкидлади.

Аудит шуни кўрсатдики, Киев июн ойи охири ҳолатига кўра барча кўрсаткичларнинг миқдорий мезонларини бажарган, бундан ташқари, макроиқтисодий барқарорликни сақлаш бўйича ислоҳотларда келишувларга эришиш мумкин, дейилади ХВЖ пресс-релизида. Шунга қарамай, жамғарма Украина учун хавфлар, шу жумладан, мамлакатда давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар ва энергия муаммолари туфайли жуда юқорилигича қолаётганини таъкидлади.

Жамғарма 2024 йилда Украина ялпи ички маҳсулоти уч фоизга ўсишини кутмоқда. Келгуси йил учун прогноз 2,5 - 3,5 фоизни ташкил этади. Аввалроқ Украина бош вазири Шмиҳал 2025 йилда мамлакат расмийлари йиғилган барча солиқларни мудофаа учун сарфлаш ниятида эканини айтган эди. Қолган бюджет харажатлари ташқи молиялаштириш манбалари ҳисобидан қопланиши кутилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани