Андижонда ўқувчиларни жазо сифатида ўтириб-турғазган ходимга чора кўрилди
Шаҳар ММТБнинг хабарига кўра, дарсга кеч қолган 10-синф ўқувчи қизларини мактаб директори эмас, муассасанинг масъул ходими жазолаган. Ҳолат мактаб директори томонидан назоратга олиниб, ўқувчилар дарсга юборилган, масъул ходимга эса интизомий чора кўрилган.

Фото: Видеодан кадр
12 сентябр куни Андижон шаҳридаги 5-мактабда кечикиб келган ўқувчи қизлар ўтириб-туриш машқи билан жазолангани хабар қилинганди. Ҳолат юзасидан шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, воқеа ҳақиқатан ҳам шу санада мактабнинг 10-“З” синф ўқувчилари билан соат 9:20 да содир бўлган. Таъкидланишича, болалар мунтазам дарсга кеч қолишади, шу сабаб муассасанинг масъул ходими Д.Т. томонидан ўқувчилар тартибга чақирилган.
“Ушбу ҳолат мактаб директори томонидан назоратга олиниб, ўқувчилар дарсларга киритиб юборилган ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари билан дарс жараёнлари 8:00 дан бошланиши ва ушбу вақтда ўқувчиларнинг мактабга келишларини таъминлаш зарурлиги юзасидан суҳбат олиб борилди.
Шунингдек, мактаб директори томонидан масъул ходим Д.Т.га ўқувчилар билан педагогик этика қоидаларига риоя этган ҳолда муносабатда бўлиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, унга нисбатан интизомий чора қўлланди”, – дейилади расмий изоҳда.
Эслатиб ўтамиз, сайтда эълон қилинган хабардан сўнг Болалар омбудсмани ва Мактаб вазири Ҳилола Умарова вазият назоратга олинганини, буни оқлаб бўлмаслигини билдиришганди.
Маълумот учун, 5-мактабдаги жазолаш – 2022 йил июлда вазир буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари”га зид ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

12:55 / 21.04.2025
Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

10:25 / 12.12.2024
Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади

14:47 / 04.12.2024
Германияда мактабга кечиккан ўқувчиларга жарима солиш бошланди

13:56 / 04.12.2024