Ўзбекистон | 07:20 / 13.09.2024
2168
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга Британия компанияси томонидан сайёҳлар жалб этилади

Ўзбекистоннинг Британиядаги элчиси Равшан Усмонов Abercrombie & Kent сайёҳлик компанияси ижрочи директори Максимилиан Маклай билан музокара ўтказди. 

Фото: Дунё

Мулоқот давомида Максимилиан Маклай британиялик ва бошқа хорижий сайёҳлар орасида Ўзбекистонга қизиқиш ортиб бораётганини таъкидлади

“Сўнгги йилларда Abercrombie & Kent компанияси Ўзбекистонга кўпроқ саёҳат уюштирмоқда. Биз мамлакатнинг бой маданий мероси, ажойиб манзаралари ва ўзбек халқининг меҳмондўстлигини юксак қадрлаймиз”, деган у.

Учрашувда Ўзбекистон ва Abercrombie & Kent ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Музокаралар якунида Ўзбекистонга Британиядан 1500 дан ортиқ сайёҳни жалб этиш бўйича келишувга эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид