Бойсундаги конда 4 киши ҳалок бўлган — Шерзод Асадов
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг тасдиқлашича, бу 4 нафар одамнинг шахсига аниқлик киритилганида конда ишлаган пудратчи ташкилот ходимлари экани маълум бўлган. Ҳозирда жабрланганлар сони аниқлаштирилмоқда.

Фото: Eriell
17 сентябр куни Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конида содир бўлган янги авария оқибатида тўрт киши ҳалок бўлгани маълум қилинди. Бу ҳақда Gazeta.uz давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадовга таяниб ёзмоқда.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг шахсига аниқлик киритилганида улар конда ишлаган пудратчи ташкилот ходимлари экани ойдинлашган. Ҳозирда жабрланганлар сони аниқлаштирилаётгани айтилмоқда.
“Тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган бир нечта жабрланганлар борлиги маълум. Уларнинг барчасини ҳам касалхонага ётқизиш зарурати бўлмаган. Соат 16:00 ҳолатига шифохонада бир нафар ишчи бўлган”, – дейилади хабарда.
Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, президент Шавкат Мирзиёевга ҳодиса содир бўлиши биланоқ хабар берилган. У тегишли топшириқлар бериб, реал вақт режимида вазият ҳақида маълумот олмоқда.
Ҳодиса содир бўлган жойга масъул вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари етиб борган. Маҳаллий тузилмаларга авария оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун хорижий мутахассислар жалб қилинган.
18 сентябр соат 18:00 да Бойсун туманида бўлиб турган фавқулодда вазиятлар ва энергетика вазирлари томонидан “М25” конининг ўзида матбуот анжумани бўлиши ва қўшимча маълумотлар берилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу куни АОКАда ОАВ билан ўтган йиғилишда Экология вазирлиги ҳамда Бош прокуратура вакиллари газ конидаги офат такрорланганини тасдиқлаганди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари таранглашди
Жаҳон | 02:00
-
Америкалик собиқ конгрессмен Жорж Сантос фирибгарлик учун етти йилга қамалди
Жаҳон | 01:32
-
Россияда мигрантларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин
Жаҳон | 00:41
-
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди
Жаҳон | 23:42 / 25.04.2025
Мавзуга оид

16:11 / 17.04.2025
Бугун Фарғона водийси «порох бочкаси» эмас – Президент матбуот котиби

21:44 / 04.04.2025
“Гулзор қилиб қўйганди, энди у йўқ” – Сурхондарёда 200 туп дарахт йўқ қилингани айтилмоқда

14:38 / 01.04.2025
Осиёдаги энг чуқур ғор жойлашган қишлоқ – Деҳиболо | Манзил

18:45 / 28.03.2025