Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО бир неча ойдан кейин Яқин Шарқда бюросини очади
НАТО Яқин Шарқ давлатлари билан коммуникацияни таъминлаш мақсадида бир неча ой ичида Оман шаҳридаги элчихона базасида ўз бюросини ишга туширади.
НАТО Яқин Шарқ давлатлари билан коммуникацияни таъминлаш мақсадида бир неча ой ичида Иордания пойтахти Оман шаҳридаги элчихона базасида ўз бюросини очади.
«Ушбу элчихона бизга сиёсий ахборотларни тўплаш, инсонлар билан мулоқот қилиш ва вазият қандай ўзгараётганини яхшироқ тушунишга ёрдам беради», — дейди НАТОнинг Африка ва Яқин Шарқдаги махсус вакили Хавер Коломин.
Унинг таъкидлашича, Шимолий Атлантика алянси Яқин Шарқда юз бераётган воқеаларга алоҳида эътибор қаратмоқда.
«Кўплаб жойларда беқарорлик юзага келаётганини кўряпмиз. Ташкилотимиз — жуда жиддий ва унинг ютуғи мудофаа ҳамда хавфсизлик сиёсатида. Биз булардан фойдаланган ҳолда хавотирни пайдо қилаётганларга қарши чора кўришимиз керак», — дейди дипломат.
Аввалроқ НАТОнинг Латвиядаги кўп миллатли бригадаси Адажи шаҳрида Канада ва Испания томонидан молиялаштирилган 7 миллион долларлик янги базасини очгани тўғрисида хабар берилганди. Базага зирҳли техникалар, чодирлар ва техник хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилган бўлиб, у 2026 йилда тўлиқ ишга тушиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
08:46 / 22.05.2026