Ўзбекистон | 07:00 / 18.09.2024
2935
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда омбудсманга янги ҳуқуқ берилади

Қонунчилик палатаси мажлисида “Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Қонун лойиҳаси билан омбудсман фаолиятининг институционал асосларини такомиллаштириб, унинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини таъминлаш борасидаги ваколатларини кенгайтиришга қаратилган мутлақо янги ҳуқуқ — президентга, Олий Мажлис палаталарига, Вазирлар Маҳкамасига “махсус маъруза” тақдим этиш ҳуқуқи белгилаб қўйилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан “муқобил маъруза” тайёрлаши ҳамда тегишли халқаро ташкилотларга тақдим этиш мумкинлиги белгиланмоқда.

Шу билан бирга, омбудсман лавозимига номзодга қўйиладиган талаблар соддалаштирилиб, айрим талаблар (юксак ахлоқий сифатларга, олий маълумотга, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида зарур тажрибага эга бўлган) бекор қилинмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид