Жамият | 22:08 / 20.09.2025
20467
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда ёш қизларга уятсиз ҳаракатлар қилган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Болалар омбудсмани томонидан тергов ва суднинг тегишли ҳужжатлари ўрганилганда, терговга қадар текширув вақтида иш ҳолатлари тўла ва холис ўрганилмасдан, вазиятга тўлиқ ҳуқуқий баҳо берилмаган тарзда иш бир томонлама кўрилиб, якунланганлиги ҳақида хулосага келинган.

Фото: Болалар омбудсмани

Болалар омбудсманининг хабар қилишича, унинг шахсий қабулига Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро мурожаат билан келган. У мурожаатида жорий йилнинг 13 май куни Учтепа тумани ҳудудида жойлашган болалар майдончасида нотаниш эркак 2012 йилда туғилган қиз О.Й ва унинг дугонаси Л.А.га нисбатан шаҳвоний шилқимлик, яъни вояга етмаган қизларга уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлигини, лекин тергов органи ҳолатга бола манфаати нуқтаи назаридан ёндашмаганлигини баён қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани томонидан тергов ва суднинг тегишли ҳужжатлари ўрганилганда, терговга қадар текширув вақтида иш ҳолатлари тўла ва холис ўрганилмасдан, вазиятга тўлиқ ҳуқуқий баҳо берилмаган тарзда иш бир томонлама кўрилиб, якунланганлиги ҳақида хулосага келинган.

Шундан сўнг, мазкур ишни тўла ва холисона текшириш учун Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъатига илтимоснома киритилиб, 16 ёшдан кичик болаларга нисбатан шаҳвоний шилқимлик ҳаракатларида жиноят аломатлари борлиги туфайли мазкур суд қарорини бекор қилган ҳолда жиноят иши қўзғатиш учун тегишли туман прокуратурасига юборилиши сўралган.

Қайд этилишича, 17 сентябрь куни Тошкент шаҳар судида апелляция тартибида иш кўриб чиқилди ва ишни қўшимча терговга қадар текширувга қайтариш ва прокуратура томонидан айбланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал этиш тўғрисида суд қарори чиқарилди.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид