Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда уч нафар синфдош йигит ҳалок бўлди
20 ёшли йигит бошқарувидаги “Нексия-2” 19 ёшли йигит бошқарувидаги “ВАЗ 2107” машинаси билан ўзаро тўқнашган. Уларнинг ҳар иккисида ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган.
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида уч нафар йигит ҳалок бўлган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 17 сентябр куни соат 03:15 ларда содир бўлган.
2004 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган йигит “Нексия-2”ни М-41 автомобил йўлининг Сариосиё тумани, “Шабнам” МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида бошқариб келиб, қарама-қарши бўлакдан келаётган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 19 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги “ВАЗ-2107” билан тўқнашган.
Ҳодиса жойидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, ВАЗ-2107 салонида бўлган 3 нафар йўловчи (улар ҳайдовчининг синфдошлари бўлган) вафот этган.
Ҳар иккала машинада бўлган бошқа йўловчилар тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Сариосиё туман ИИБ Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
14:50 / 21.11.2024
Кувайт Ўзбекистонда Она ва бола кластерини ташкил этади
11:28 / 21.11.2024
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди
16:02 / 20.11.2024