Жаҳон | 20:25 / 19.09.2024
4041
1 дақиқада ўқилади

Москва аэропортларида хорижликлар учун янги қоидалар жорий этилади

Синов тариқасида фотосурат ва бармоқ изларини идентификация қилиш тизими ишга туширилади.

Фото: ТАСС

1 декабрдан бошлаб Москва аэропортларида синов тариқасида Россияга кириб келаётган хорижликларнинг фотосурати ва бармоқ изларини олиш тартиби ишга туширилади. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой маълум қилди.

«Бу ҳали тажриба. Алгоритм синовдан ўтказилгандан сўнг, ҳукумат ФХХ ходимлари билан бирга уни барча чегара ўтиш жойларида жорий қилиш масаласини кўриб чиқади», деди у.

Москва «чет эл фуқаролари кириб келувчи анъанавий ва йирик транспорт маркази» бўлгани учун синов ўтказиладиган жой сифатида танланган.

Шу билан бирга, худди шундай назорат тизими Қозоғистон билан чегарадош Оренбург вилоятидаги «Маштаково» чегара назорат пунктида ҳам пайдо бўлади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид