Жаҳон | 00:50 / 19.09.2024
5015
2 дақиқада ўқилади

Нидерландия ЕИнинг миграция қоидаларидан «воз кечади»

Нидерландияни Европа Иттифоқи миграция тизимидан чиқариб юбориш учун иттифоққа аъзо 27 давлатнинг барчасини розилиги талаб этилади.

Фото: Anadolu

Нидерландия ҳукумати Европа Иттифоқининг миграция қоидаларига риоя этилиши зарурлигини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг бошпана масалалари бўйича вазири Маржолейн Фабер ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига ёзиб қолдирди.

«Ҳозиргина Европа комиссиясини Нидерландия учун Европада миграция қоидаларидан «воз кечиш»да муваффақиятга эришишим ҳақида хабардор қилдим. Биз бошпана тақдим этиш борасидаги сиёсатимиз устидан назоратни қайтариб олишимиз керак», — дейди сиёсатчи.

Унинг таклифини Нидерландиядаги энг йирик ўнг партиялардан бири бўлган Озодлик партияси (PVV) етакчиси Герт Вилдерс илгари сурди. Миллий парламентдаги чиқишида у мазкур қадам узоқ вақт олишини, аммо «янги шабода эсаётганининг аломати борлигини» маълум қилди. Шунингдек, у Х ижтимоий тармоғидаги (собиқ Twitter) саҳифасига вазир Фабер «тарих битаётгани» ҳақида ёзиб қолдирди.

Шу билан бирга, Нидерландияни Европа Иттифоқи миграция тизимидан чиқариб юбориш учун иттифоққа аъзо 27 давлатнинг барчасининг розилиги керак бўлади.

2024 йил майда ЕИ давлатлари халқаро миграция ислоҳотларини якунлади. «Рухсат бериш тўғрисидаги меморандум» ўз юртидан узоқда бўлган шахсларга бошпана топиш жараёнини тезлаштириш имконини беради. Европа Иттифоқига қолишга рухсат олиш учун берилган муддат қисқа эканига қарамай, улар тезроқ депортация қилинади ва чегарада тегишли қарорлар қабул қилинади.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид