Литвалик юрист Беларус фойдасига жосуслик қилгани учун 9 йилга қамалди
Адвокат Мантас Даниелюс Беларус махсус хизматлари билан боғлиқ бўлган тарғиботчи Ксения Лебедевага Литвадаги Беларус мухолифат ташкилотлари фаолияти ҳақида маълумот берган.
Вилнюс округ суди 20 сентябр, жума куни литвалик адвокат Мантас Даниелюсни Беларус фойдасига жосуслик ва ўз иши бўйича гувоҳга босим ўтказишга уринишда айбдор деб топиб, 9 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Айблов томонига кўра, адвокат 2022 йилдан бери Беларус разведка хизматлари учун маълумот тўплаган ва уни Беларус давлат телеканали журналисти Ксения Лебедевага берган. Литванинг Delfi нашри хабар қилишича, тарғиботчи Литвадаги Беларус мухолифат ташкилотлари, сиёсий қочқинларни эвакуация қилиш йўллари, шунингдек, Кастус Калиновский номидаги полк аскарларини таъминлаш ва тайёрлаш ҳақидаги маълумотга қизиққан. Иккинчи айблов Даниелюсга суд бошланишидан олдин гувоҳлардан бирини «болтани чархлайман» деб қўрқитгани учун қўйилди.
Мантас Даниелюс 2022 йил сентябрида Беларусга қочиб кетмоқчи бўлганида қўлга олинган эди. Прокурор уни 11 йилга озодликдан маҳрум этишни талаб қилди. Ҳукм якуний эмас ва Литва апелляция судига шикоят қилиниши мумкин. Даниелюс ўз айбини инкор этди ва унга қўйилган айбловлар тахминларга асосланишини айтиб, оқланишга умид қиляпти.
Аввалроқ Мантас Даниелюс ҳужжатларни қалбакилаштиришда гумонланиб судланган эди.
Мавзуга оид
17:20 / 28.12.2024
Лукашенко яна 20 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
15:04 / 24.12.2024
Давлат департаменти АҚШ фуқароларини Беларусни зудлик билан тарк этишга чақирди
18:53 / 10.12.2024
Лукашенко: Беларусда ўнлаб ядровий каллаклар бор
17:21 / 09.12.2024