Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АЭХА Ўзбекистон миллий регуляторини кучайтиришга кўмаклашади
Рафаэл Гросси Ўзбекистонда хавфсизликни тартибга солувчи инфратузилманинг АЭХА хавфсизлик стандартларига мувофиқлигини текширишга қаратилган эксперт миссиясини ўтказишни таклиф қилди.
Атом энергияси халқаро агентлигининг (АЭХА) Вена шаҳридаги штаб-квартирасида мазкур тузилма бош директори Рафаэл Мариано Гросси Ўзбекистон Саноат, радиация ва ядровий хавфсизлик қўмитаси раиси Абдуваққос Рафиқов бошчилигидаги мамлакат делегацияси билан учрашди.
Мулоқот чоғида АЭХА бош директорига Ўзбекистоннинг жадал иқтисодий ўсиши ва республиканинг атом энергетикасини ривожлантиришга бўлган эҳтиёжи ортиб бораётгани, шунингдек, шунингдек, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги Ўзбекистон миллий регулятори тузилмаси ва мақомидаги сўнгги ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.
Томонлар Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станциясини қуриш режаларига алоҳида эътибор қаратиб, республика бундай лойиҳани амалга ошираётган биринчи давлатлардан бири эканлигини таъкидладилар.
Рафаэл Гросси агентлик раҳбариятининг АЭХА турли платформалари орқали Ўзбекистон ҳукуматининг миллий регуляторни кучайтириш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш ниятини тасдиқлади. Хусусан, у Ўзбекистонда хавфсизликни тартибга солувчи инфратузилманинг АЭХА хавфсизлик стандартларига мувофиқлигини текширишга қаратилган эксперт миссиясини ўтказишни таклиф қилди.
Мавзуга оид
21:42 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева ХАЭА бош директори Рафаэл Гросси билан учрашди
17:43 / 31.05.2026
Қозоғистон Эроннинг уран захираларини қабул қилишни таклиф қилди
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
13:27 / 14.03.2026