Ўзбекистон | 10:50 / 23.09.2024
4269
2 дақиқада ўқилади

БАА Ўзбекистонда ДХШ лойиҳаларида иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда

Мамлакат элчихонаси ва Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан юртимиздаги қатор вазирлик ҳамда идоралар вакилларидан иборат делегациянинг Бирлашган Араб Амирликларига амалий сафари ташкил этилди.

Фото: "Дунё" АА

Мазкур сафар Ўзбекистонда амалга оширилаётган хусусийлаштириш жараёнлари ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига БАА инвесторлари жалб этишга қаратилган "Роад шоу" тадбирларини ўтказиш мақсадида уюштирилди.

Ўзбекистон томони БААнинг Al Ghurair investment, RKH investment holdings, AlNowais investments, MBS Global сингари йирик компаниялари  ва ADQ, ADFD, Mubadala investment company суверен фондлари билан икки томонлама музокаралар ўтказилди.

Учрашувлар давомида устувор тармоқларда давлат-хусусий шериклик асосида умумий қиймати 30 миллиарддан ортиқ бўлган 63 та лойиҳа ҳамда  хусусийлаштириш таклиф этилган 21 та объект тақдимотлари ташкил этилди.

Уларда Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш, солиқ юкини камайтириш, божхона тўловларини енгиллаштириш ва инвесторлар ҳуқуқларини қонунчилик билан ҳимоя қилиш борасидаги кенг кўламли ислоҳотларнинг амалий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди.

Ташриф якунида Ўзбекистондаги энергетика, чиқиндини қайта ишлаш, таълим, коммунал хўжалик, ичимлик суви таъминоти, соғлиқни сақлаш ва аэропортларни бошқариш борасидаги хусусийлаштириш дастури ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида иштирок этишга қизиқиш билдирган БААнинг 10 яқин компаниялари билан музокараларни давом эттиришга келишилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда