Эрон парадда янги ракета ва дронларни намойиш қилди
Эроннинг янги ракетасининг парвоз масофаси 1000 километрни, такомиллаштирилган Shahed дронининг учиш масофаси эса 4000 кмдан ортиқни ташкил этади, дея таъкидлайди IRNA давлат агентлиги.

Фото: Majid Asgaripour/WANA (West Asia News Agency)/Reuters
Эрон 21 сентябр куни бўлиб ўтган ҳарбий парадда ўзининг янги баллистик ракетаси ва ҳужумкор учувчисиз учоғини намойиш қилди, деб хабар бермоқда Эрон давлат матбуоти. «Бугунги кунда бизнинг мудофаа ва тийиб туриш салоҳиятимиз шу қадар ўсдики, бизнинг азиз Эронимизга тажовуз қилиш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди», — дея IRNA давлат агентлиги мамлакат президенти Масъуд Пезешкиённинг сўзларини келтиради.
IRNA маълумотларига кўра, Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) аэрокосмик бўлими томонидан ишлаб чиқилган ва ишлаб чиқарилган янги Dschihad ракетаси минг километргача масофани босиб ўта олади. Шу билан бирга, Shahed-136 дронининг ўзгартирилган версияси — Shahed-136B парвоз масофаси гўёки 4000 километрдан ошади.

Эрондан Россияга қурол-яроғнинг эҳтимолий етказилиши
8 сентябр куни AP агентлиги манбаларга таяниб хабар беришича, АҚШ расмийлари иттифоқчиларга Эрон Россия Федерациясига қисқа масофали баллистик ракеталарни топширгани ҳақида маълум қилган. Икки кундан кейин Франция, Германия ва Британия Эронга ракеталарни Россияга топширгани учун янги санкциялар киритди. Давлат раҳбарларининг қўшма баёнотида айтилишича, ҳужжат муаллифлари «Эрон ушбу етказиб беришни амалга оширганини тасдиқлайди».
Кейинроқ Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел ҳам Россия армиясига ракета етказиб бергани учун Эронга қарши санкциялар қўллаш ниятида эканлигини маълум қилди.
21 сентябр куни Reuters манбаларига таяниб, Эрон Россияга мобил учириш қурилмаларисиз Fath-360 қисқа масофали баллистик ракеталарни етказиб бергани, бу эса Россия Федерацияси ушбу ракеталарни қачон ишлатиши мумкинлиги ва улар ишга туширилиши ҳақида саволлар туғдирганини ёзди. Теҳроннинг Москвага учириш қурилмалари бермагани сабаблари ҳозирча аниқ эмас, бироқ Reuters агентлиги билан суҳбатлашган экспертлар Россия юк машиналарини ракеталарни учириш учун ўзгартириши мумкин деб ҳисоблаяпти. Бундан ташқари, экспертлар Эрон учириш қурилмаларини тақдим этмаслик орқали Ғарб давлатлари билан кескинликни пасайтириш бўйича янги музокаралар ўтказиш учун майдон яратаётганини истисно қилмайди.
Расмий Теҳрон, ўз навбатида, Москвага на ракеталар, на минглаб ҳужумчи учувчисиз учоқлар бермаганини даъво қилмоқда.
Тавсия этамиз
Киевга яшил чироқ: Украина энди узоқ масофаларга зарба бера олади
Жаҳон | 00:41
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тўқаев Қозоғистон БМТни ислоҳ қилиш тарафдори эканини маълум қилди
Жаҳон | 01:02
-
Киевга яшил чироқ: Украина энди узоқ масофаларга зарба бера олади
Жаҳон | 00:41
-
Саида Мирзиёева Москвада Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон | 00:30
-
Путин урушдаги ёрдами учун Ким Чен Инга нима совға қилгани маълум бўлди
Жаҳон | 23:49 / 29.05.2025
Мавзуга оид

09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди

20:49 / 15.05.2025