Баҳодир Ғойибназаров ҳокимликка қайтди
У муқаддам Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларига раҳбарлик қилган ва икки туман раҳбарлигидан ҳам президент танқидига учраб кетганди, энди Шавкатбек Иргашев ўрнига Мирзо Улуғбек туманига ҳоким бўлди.
Баҳодир Рихсиалиевич Ғойибназаров Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳокими этиб тайинланди.
Баҳодир Ғойибназаров 1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган.
1997 йилда Тошкент давлат аграр университетини иқтисодчи-ташкилотчи, 2005 йилда Ўзбекистон Миллий университетини ҳуқуқшунос мутахассисликлари билан тамомлаган.
Маълумот учун, Баҳодир Ғойибназаров 2017 йил апрел ойида президент танқидидан кейин Олмазор тумани ҳокими лавозимидан озод этилган, аммо ўша йил охирида, 2017 йил декабридан Шайхонтоҳур туманига ҳокимлик қила бошлаганди.
У 2018 йил августида ҳам президент унинг раҳбарлигидаги Шайхонтоҳур туманидаги вазиятни кескин танқид қилган ва у яна ҳокимликдан кетганди.
Ғойибназаров 2021 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий-кадрлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
Мирзо Улуғбек туманига 2018 йил апрелидан буён Шавкатбек Иргашев раҳбарлик қилаётганди. У аввал ҳам, 2005−2013 йилларда ушбу туманни бошқарган, 2013-2018 йилларда эса Учтепа тумани ҳокими бўлганди. Унинг ишдан кетиш сабаби маълум эмас.
Мавзуга оид
18:52 / 23.11.2024
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
16:37 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
10:51 / 23.11.2024
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:02 / 22.11.2024