Ўзбекистон | 15:30 / 26.09.2024
2268
1 дақиқада ўқилади

Британия ташкилоти Ўзбекистонда гастрономик кўчаларни ташкил этиши мумкин

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг Умумий овқатланиш корхоналари миллий ассоциациясининг (The Nationwide Caterers Association – NCASS) халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича директори Марк Лори билан учрашди.

Фото: dunyo.info

Мулоқот давомида Марк Лори ташкилот фаолияти ҳақида батафсил сўзлаб берди. Ассоциация Ўзбекистонда ташкил этилаётган гастрономик кўчалар, яъни кўча таомлари саноати объектларининг фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича ўзининг кўмагини ва амалий тавсияларини кўрсатишга тайёрлиги билдирилди.

Британия томони, NCASS келгусида Ўзбекистонда мазкур йўналишларда муваффақиятли лойиҳаларни амалга ошириши мумкинлигини таъкидлади.

Суҳбат якунида мазкур йўналишдаги ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари билан учрашув ва музокаралар ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

Британиянинг Умумий овқатланиш корхоналари миллий ассоциацияси бош офиси Бирмингем шаҳрида жойлашган. NCASSга мамлакат бўйлаб 10 мингга яқин умумий овқатланиш корхоналари аъзо. Унинг асосий вазифаси умумий овқатланиш ҳамда озиқ-овқат саноати корхоналарига, жумладан кўча таомлари саноати street food оммалашишида амалий ва назарий ечимларни ишлаб чиқиш масалаларида кўмаклашишдан иборат.

Мавзуга оид