Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден Германияда Украина бўйича халқаро учрашув ўтказилишини эълон қилди
АҚШ президентининг Германияга ташрифи доирасида Украина бўйича алоқа гуруҳининг навбатдаги йиғилиши "Рамштайн" форматида бўлиб ўтади, деб хабар берди Оқ уй. Байден Германияга октябр ойи ўрталарида учиб боради.
АҚШ президенти Жо Байден Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро алоқа гуруҳининг "Рамштайн" форматида навбатдаги йиғилиши ўтказилишини маълум қилди. АҚШ раислигидаги музокаралар Германияда бўлиб ўтади, у ерда Украинани қўллаб-қувватловчи 50 дан ортиқ давлатнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш режалаштирилган, деб маълум қилди 26 сентябр, пайшанба куни Оқ уй.
Вашингтон алоқа гуруҳининг учрашуви қаерда бўлишини маълум қилмади, бироқ у Американинг Рамштайндаги ҳарбий базасида ўтказилиши кутилмоқда, дея қайд этади dpa.
Байден Германияга октябр ойи ўрталарида ташриф буюради. У Германия канцлери Олаф Шолц ва Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер билан учрашиши, сўнг Рамштайн ҳарбий базасига бориши кутилмоқда.
Байденнинг Берлинга биринчи ташрифи
Бу Байденнинг президентлик муддати бошланганидан бери Берлинга биринчи ташрифи ва икки томонлама муносабатлар доирасидаги Германияга илк сафари бўлади. Немис ОАВ хабар беришича, у 10-12 октябр кунлари уч кун давом этади. АҚШ президенти Барак Обама Берлинга охирги марта шундай ташриф билан саккиз йил аввал келган эди. Шу билан бирга, 2022 йилда Байден Бавариянинг Элмау шаҳрида бўлиб ўтган G7 саммитида иштирок этди ва 2023 йилда Рамштайн ҳарбий базасига қўниб ўтди.
Der Spiegel нашрининг ёзишича, ташриф доирасида Байден, Шолц, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Британия бош вазири Кир Стармер ўртасида тўрт томонлама учрашув бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
18:49 / 05.01.2026
Байден АҚШ собиқ президентлари орасида энг юқори пенсияни олиши аниқланди
20:18 / 18.12.2025
Оқ уйда Обама ва Байденни мазах қилувчи лавҳалар ўрнатилди
16:40 / 18.12.2025
«Европалик чўчқачалар қулашимиздан умид қилган» — Путин Байден маъмурияти ва европаликларни урушни бошлашда айблади
18:10 / 29.11.2025