Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди
Владимир Путин ядровий доктринага ўзгартириш киритиш бўйича яқиндаги нутқида Беларус ўз ҳимояси учун ядровий қуролдан фойдаланиши мумкинлигини тасдиқлаган.

Фото: Беларус президенти матбуот хизмати
Агар НАТО давлатлари Беларусга ҳужум қилса, Минск Россия билан келишув асосида мамлакатга жойлаштирилган ядровий қуролни қўллайди. Бу ҳақда республика президенти Александр Лукашенко маълум қилди.
«Улар бизга ҳужум қилиши билан ядровий қуролни қўллаймиз. Ва Россия биз томонда», — дейди Лукашенко. Унинг таъкидлашича, РФ президенти Владимир Путин ядровий доктринага ўзгартириш киритиш бўйича яқиндаги нутқида Беларус ўз ҳимояси учун ядровий қуролдан фойдаланиши мумкинлигини тасдиқлаган.
Унинг сўзларига кўра, Полша ва Америка ҳарбийлари аллақачон, Беларус чегарасига келиб бўлган, Полша ҳукумати ҳужум уюштириш учун «қўлини ишқалаб», керакли вақтни кутмоқда. Шу билан бирга, Лукашенко Минск томонидан ядровий қурол қўлланиши натижасида Россия ҳам жавоб қайтаришидан огоҳлантирди.
«Россия ўзининг бутун ядровий арсеналини қўллайди. Бу эса жаҳон уруши дегани. Ғарб буни хоҳламайди. Улар бунга тайёр эмас. Аммо биз очиқ гапирамиз: қизил чизиқ — давлат чегараси. Уни босдингми — шу он жавоб оласан», — дея таъкидлайди Беларус президенти.
СССР тарқалгач, Беларус ўз ядровий қуролларидан воз кечган ва 1994 йилда Ядровий қуролни тарқатмаслик битимига қўшилган. Республика ҳудудидан ядровий қуроллар 1996 йилнинг ноябрида тўлиқ олиб чиқиб кетилган.
Бироқ 2023 йил мартида Владимир Путин Россия тактик ядровий қуролларини Беларус ҳудудига жойлаштириш режаси ҳақида гапирган эди — у Америка шу каби қуролларини Европа давлатларига жойлаштирганини мисол қилиб келтирган. Ўша йилнинг июни ўрталарида биринчи ядровий зарядлар республикага олиб келинган.
2024 йилнинг ёз фасли бошларига келиб Беларус ҳарбийлари стратегик бўлмаган ядровий қуролни қўллаш бўйича тайёргарликдан ўтди. 25 сентябр куни Путин Хавфсизлик кенгашининг тийиб турувчи ядро кучлари бўйича йиғилишида Россия ўз иттифоқчиси бўлган Беларусга ҳужум уюштирилганда ҳам ядровий қуролни ишга солиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12 / 13.06.2025
Мавзуга оид

21:17 / 01.06.2025
Британия ядровий қуролларни ташишга қодир қирувчи самолётларни харид қилади

12:14 / 24.05.2025
Ғойиб бўлган Беларус мухолифат спикери махсус хизматлар билан алоқада гумонланяпти

19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди

20:28 / 07.05.2025