Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина 55 минг кишини бедарак йўқолган деб тан олди
Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Леонид Тимченконинг сўзларига кўра, Россия ҳарбий ҳаракатлари натижасида бедарак йўқолган украиналиклар рўйхатида ҳозирда 55 минг киши бор, уларнинг аксарияти ҳарбийлардир.
Фото: president.gov.ua
Россиянинг агрессив уруши туфайли бедарак йўқолган украиналиклар рўйхатида ҳозирда 55 минг киши бор, уларнинг аксарияти ҳарбийлардир. Бу ҳақда 26 сентябр куни Украина ички ишлар вазири ўринбосари Леонид Тимченко «Укринформ» нашрига маълум қилди.
«Бу кўрсаткич анча динамик: бедарак йўқолганларнинг жойлашуви аниқланганда, баъзи ҳолларда фуқаро, масалан, асирликда экани маълум бўлади», — деди Тимченко ва ҳалок бўлганлар вақти-вақти билан бедарак йўқолган деб топилганлар орасида аниқланиб борилишини қўшимча қилди.
Украинада 2023 йил май ойида бедарак йўқолган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар киритила бошланган ягона реестр ишга туширилди. Ўшанда мамлакат Ички ишлар вазирлиги 23 минг киши бедарак йўқолганини маълум қилган. 2024 йил июл ойида вазирлик маълумотларни янгилаб, реестрга 42 минг украиналик киритилгани ҳақида хабар берди.
Мавзуга оид
15:52 / 12.02.2026
Зеленский: Янги музокаралар 17–18 феврал кунлари АҚШда режалаштирилмоқда
14:47 / 12.02.2026
2025 йилнинг ўзида 400 мингга яқин: НАТО Россия йўқотишларини очиқлади
13:53 / 12.02.2026
CSIS: Россия минимал ютуқлар эвазига катта йўқотиш кўрмоқда
11:58 / 12.02.2026