Песков: Ядро қуролидан фойдаланиш шартларини ҳарбийлар белгилайди
Россия Федерацияси томонидан ядро қуролидан фойдаланиш шартлари ҳарбийлар томонидан белгиланади, дея маълум қилди Кремл. Аввалроқ Путин Россияга оммавий ҳаво зарбалари берилган тақдирда ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилган эди.

Фото: Сергей Бобылев / ТАСС
Россия Федерациясининг янгиланган ядровий доктринасига мувофиқ Россия томонидан ядро қуролидан фойдаланиш шартлари Россия Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланиши керак. Бу ҳақда 29 сентябр, якшанба куни Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков «Россия 1» телеканали мухбири Павел Зарубинга берган интервюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, россиялик ҳарбийлар «қайси қуроллар қўлланаётгани ва улар қандай қўлланаётганини (Украинадаги урушда) яқиндан кузатиб боради» ва «эътиборни сусайтирмайди». Песков журналистнинг Путин томонидан айтилган ядро қуролидан фойдаланиш учун баъзи шартлар аллақачон мавжуд эканлиги ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
Песков шунингдек, «аслида, ядровий кучлар Украина атрофидаги можарода Украина томонида иштирок эта бошлаганини» таъкидлади ва Кремлнинг «НАТО инфратузилмаси Россия чегараларига яқинлашаётгани» ҳақидаги позициясини такрорлади — гўё буларнинг барчаси «ядровий доктринага ва ядровий тўсиқ бўлиш соҳасидаги давлат сиёсати асосларига тузатишлар киритишни талаб этган». Путин матбуот котибининг сўзларига кўра, бундай тузатишлар аллақачон тайёрланган ва шакллана бошлаган.
Ядровий таҳдидлар
Ўтган ҳафта Путин Россия мамлакатга оммавий ҳаво зарбалари берилган тақдирда ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлиги билан таҳдид қилди. Шунингдек, у ядровий давлат кўмагида Россияга қилинган ҳар қандай ҳужум Россия Федерациясига қўшма тажовуз сифатида баҳоланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Аввалроқ Россия президенти Россияга қарши Ғарбнинг узоқ масофали аниқликдаги қуролларини қўллаш НАТО давлатларининг урушда бевосита иштирок этишини англатишини айтган эди. Украина президенти Володимир Зеленский бир неча ойдирки, бундай қуролларни Россия ҳудудига чуқур зарбалар бериш учун ишлатишга рухсат сўраб келади.
Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатлар Путиннинг ядровий таҳдидларини қоралаб, уларни масъулиятсизлик деб атади.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

13:40 / 05.06.2025
Кремл: Россия меморандуми можаро асосий сабабларини бартараф этишга қаратилган

16:37 / 29.05.2025
Шерзод Асадов Россия президенти матбуот котиби билан учрашди

22:39 / 20.05.2025
АҚШ янги атом бомбаси яратилганини эълон қилди

12:23 / 14.05.2025