Жаҳон | 10:10
1015
3 дақиқада ўқилади

Гуржистонда «чет эл агентлари» реестрига дастлабки ННТ киритилди

Гуржистон ҳукумати дастлабки тўққизта нотижорат ташкилотни «чет эл агентлари» давлат реестрига киритди. Улар орасида ёшлар уйлари, касаба уюшмаси ва Гуржистондаги украиналикларга ёрдам бериш лойиҳаси бор.

Фото: Imago-Images/R. Unkel

Гуржистонда дастлабки нотижорат ташкилотлар «чет эл агентлари» давлат реестрига киритилди. «Эхо Кавказа» нашри бунга 1 октябр, сешанба куни эътибор қаратди. Гуржистон расмийлари «Чет эл таъсирининг шаффофлиги тўғрисида»ги мунозарали қонун кучга кирганидан икки ой ўтиб реестрни тўлдира бошлади.

Нашр маълумотларига кўра, «чет эл агентлари» рўйхатига биринчи бўлиб қуйидаги тўққиз ННТ киритилган: «Гуржистондаги украиналикларнинг ёшлар ташкилоти – Свитанок», «Гуржистон фермерлари ва қишлоқ хўжалиги ишчилари касаба уюшмаси», «Кутаиси ёшлар уйи», «Христианлар иттифоқи», «Яҳудийлар маданий-маърифий жамғармаси», «Қизлар – жаҳон етакчилари», «Тбилиси ёшлар уйи», Inclusive practices, «Ташаббуслар, тараққиёт ва бандлик ассоциацияси».

АҚШ Гуржистонда «демократияга путур етказилгани» учун санкциялар киритди

АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) Вашингтон фикрича, Гуржистондаги «асосий эркинликларга, жумладан, сўз эркинлигига путур етказган» шахсларга нисбатан санкциялар жорий қилди. Чеклов чоралари ҳақида 16 сентябр куни Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Чекловлар «тинч намойишчилар ва сиёсий мухолифларга қарши шафқатсиз репрессиялар» билан боғлиқ Гуржистон ҳукуматининг икки мансабдор шахсига ҳамда йиғилишлар ва сўз эркинлигини зўравонлик билан бостиришда бевосита ёки билвосита иштирок этган икки хусусий шахсга нисбатан қўлланган.

Рўйхатда Гуржистон Ички ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича департаменти раҳбари Звиад Харазишвили ва унинг ўринбосари Милери Лагазаури бор. Бундан ташқари, рўйхатга ўта консерватив россияпараст Alt-Info («Альт-инфо») платформаси етакчилари Зураб Махарадзе ва Константин Моргошия ҳам киритилган.

Вашингтонга кўра, биринчи иккиси «чет эл агентлари» қонунига қарши намойишларни бостириш билан алоқадор. OFAC қўшимча қилишича, Alt-Info раҳбарлари 2021 ва 2023 йилларда журналистлар, озчилик гуруҳлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари идораларига босим ўтказишда иштирок этган.

Мавзуга оид