Песков: Берлин ҳозирча Москва билан мулоқот бўйича алоқага чиқмади
Германиянинг Die Zeit газетаси канцлер Олаф Шолц Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берди.

Фото: РИА Новости / Сергей Бобылев
Германия томони ҳозирча канцлер Олаф Шолц ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали суҳбат ўтказишни сўрамаган. Бу ҳақда 2 октябр, чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков Берлиндан суҳбат бўйича сўровлар бор-йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан айтиб ўтди.
Die Zeit: Шолц Путинга қўнғироқ қилмоқчи
Германия канцлери Олаф Шолц Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда 1 октябр куни Die Zeit газетаси Германия ҳукуматидаги номи ошкор этилмаган манбаларига таяниб хабар берди. Бу суҳбат ноябр ойида Бразилияда бўлиб ўтадиган G20 саммити арафасида ўтказилиши режалаштирилган, бироқ Берлин ҳозирча Москвага расмий сўров билан чиққани йўқ, деб ёзади нашр.
Агар суҳбат бўлиб ўтса, Шолц Украинани қўллаб-қувватловчи давлатлар раҳбарларидан биринчи бўлиб Путин билан тўғридан тўғри алоқани тиклайди. Германия канцлери ва Россия президенти ўртасидаги сўнгги телефон мулоқоти 2022 йил декабрида бўлиб ўтган. АҚШ президенти Жо Байден, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон ҳам Путин билан охирги марта 2022 йилда тўғридан тўғри гаплашган.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36
-
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди
Жаҳон | 00:30
-
Франциянинг Renault компанияси Украина учун дронлар ишлаб чиқаради
Жаҳон | 00:05
-
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди
Жаҳон | 23:50 / 08.06.2025
Мавзуга оид

13:40 / 05.06.2025
Кремл: Россия меморандуми можаро асосий сабабларини бартараф этишга қаратилган

16:37 / 29.05.2025
Шерзод Асадов Россия президенти матбуот котиби билан учрашди

12:23 / 14.05.2025
Песков: Россия делегацияси музокаралар учун 15 май куни Истанбулга боради

11:10 / 13.05.2025