Жамият | 08:30 / 03.10.2024
2642
1 дақиқада ўқилади

Россияда қаровсиз қолган 8 ойлик гўдак Ўзбекистонга қайтарилди 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги кўмаги билан Россияда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган 8 ойлик гўдак ота-онаси бағрига қайтарилди.

Фото: Видеодан кадр

Бола 5 ойлик даврида ота-онаси ҳужжатларининг муддати тугагани сабаб, боласини касалхонада қолдириб, Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлган. Қайтганидан сўнг ота-она Бухоро шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилди.

Ҳозирда “Инсон” маркази масъуллари томонидан оиладаги бир қатор муаммоларни ижобий ҳал этиш мақсадида кейс очилган бўлиб, кейс-менежмент асосида уларга бир қатор ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилади. 

Бола эса доимий шифокорлар назоратида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид