Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ташкил этилади
2025 йил 1 февралгача институтда Миллий малака тизимини ривожлантириш бўйича малака ошириш курслари йўлга қўйилади.
«Ўзбекистон Республикаси миллий малака тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар Миллий малака тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди, жумладан:
- Миллий малака тизимининг норматив-ҳуқуқий, институционал ва услубий асосларини такомиллаштириш;
- норасмий ва информал орттирилган кўникма ва малакаларни тан олиш («Recognition of Prior Learning») тизимини жорий қилиш;
- кўникмаларни прогнозлаштириш («skills anticipation»), кўникмаларга бўлган эҳтиёжларни таҳлил қилиш («skills needs analysis»), кўникмалар билан боғлиқ камчиликларни ўрганиш («skills gap analysis») воситалари ва методологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
«Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси ҳузурида Миллий малака тизимини ривожлантириш институти ташкил этилади.
2025 йил 1 февралгача институтда Миллий малака тизимини ривожлантириш бўйича малака ошириш курслари йўлга қўйилади.
2025 йил 1 ноябргача Миллий малака тизимининг ягона рақамли платформаси ишлаб чиқилади ва амалиётга киритилиши таъминланади.
2026 йил 1 декабрга қадар илғор хорижий тажриба асосида 1800 та касбни қамраб олувчи касбий стандартлар ишлаб чиқилади ва амалиётга киритилиши таъминланади.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореянинг янги президенти Ли Чжэ Мённи табриклади
Ўзбекистон | 16:09
-
Ўзбекистонликлар даромадининг қанча қисмини кредит ёпишга сарфлашяпти?
Иқтисодиёт | 15:54
-
Сурияликлар Қурбон ҳайити арафасида оммавий равишда уйга қайтяпти
Жаҳон | 15:50
Мавзуга оид

16:00 / 03.06.2025
Қишлоқдан халқаро майдон сари: 30 дан ортиқ мамлакатда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган ўзбек қизи ҳикояси

15:31 / 03.06.2025
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабга ишга кириш учун нима қилиш керак?

11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди

17:17 / 22.05.2025