Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида 3,3 магнитудали зилзила содир бўлди
Зилзила эпицентри Тошкентдан 226 километр жануби-ғарбда, Пайариқ тумани ҳудудига тўғри келган.
Фото: Depositphotos
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 5 октябр куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 23:07 да зилзила содир бўлди.
Эпицентр: Самарқанд вилояти Пайариқ тумани. Зилзила координаталари: 40,31 градус шимолий кенглик; 66,84 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=3,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 226 километр жануби-ғарбда.
Эслатиб ўтамиз, 9 сентябр куни тонгда Мирзо Улуғбек туманида 2 балли ер силкиниши қайд этилганди.
Мавзуга оид
10:55 / 09.10.2025
Тобутда қайтган орзулар: муҳожир йигитнинг қиссаси
18:46 / 29.09.2025
Самарқандда ҳамшира туғуруқхонадан чақалоқ ўғирлаб чиқиб сотиб юборди
14:28 / 05.08.2025
Самарқанд вилоятининг икки туманида ҳоким ўзгарди
23:37 / 01.05.2025