Жаҳон | 20:19 / 07.10.2024
4324
2 дақиқада ўқилади

Мексикада лавозимига тайинланганига 6 кун бўлган мэр ўлдириб кетилди

Ўлимидан бир неча соат олдин унинг Facebookʼдаги саҳифасида гуманитар ташкилотлар ходимлари ва маҳаллий аҳоли билан учрашуви тасвирланган суратлар эълон қилинган.

Фото: Alejandro Arcos/Facebook

Мексика жануби-ғарбидаги Герреро штати мэри Алехандро Аркос лавозимга киришганидан бир неча ҳафта ўтиб ўлдириб кетилди, деб хабар беради BBC.

Қайд этилишича, Аркоснинг жасади 6 октябр куни аҳолиси 280 мингга яқин бўлган ва ўзи раҳбарлик қилиб келаётган Чилпансинго шаҳридан топилган — у лавозимга киришганига бир ҳафта ҳам бўлмаган эди.

Штат губернатори Эвелин Салгадонинг маълум қилишича, Аркос шаҳар ҳукуматининг янги котиби Франсиско Тапиа отиб кетилганидан уч кун ўтиб ўлдирилган. Расмийлар ҳолат бўйича олиб борилаётган тергов ёки гумонланувчилар ҳақида ҳеч қандай маълумотни ошкор этмаган.

Аркоснинг ижтимоий тармоқлардаги постларидан кўриш мумкинки, у охирги кунларда ўтган ҳафта мамлакатга ёпирилган «Жон» тўфони оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларга раҳбарлик қилган. Ўлимидан бир неча соат олдин унинг Facebookʼдаги саҳифасида гуманитар ташкилотлар ходимлари ва маҳаллий аҳоли билан учрашуви тасвирланган суратлар эълон қилинган.

Мексикалик сенатор Алехандро Моренонинг айтишича, Аркос ҳамда Тапиа «ёш ва ҳалол амалдорлар бўлиб, ўз жамиятини ривожлантириш учун ҳаракат қилган». Улар федерал ҳукуматни тергов бўйича ишларни ўз зиммасига олишга чақирди.

Герреро Тинч океани соҳилида жойлашгани боис гиёҳванд моддалар маршрутидан энг кўп азият чекадиган штат ҳисобланади. Чилпансинго эса анчадан бери иккита наркогуруҳ — Ардилос ва Тлакос ўртасида жанг майдонига айланган. Маълумотларга кўра, Мексикада 2 июнда ўтказилган сайловлардан олдин олти нафар давлат лавозимига номзод ўлдирилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти