Жамият | 19:00 / 07.10.2024
1883
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Xon Saroy'дан навбатдаги лойиҳа – “Ocean” турар жой мажмуаси тақдим этилди

Xon Saroy қурилиш компанияси ўзининг навбатдаги “Ocean” лойиҳаси асосида қурилган турар жой мажмуасини ўз эгаларига топширди.

Ўзбекистонда қурилиш соҳасидаги етакчилардан бирига айланган компаниянинг асосий мақсади — юқори стандартларга жавоб берувчи замонавий биноларни барпо қилиш. Янги “Оceан” лойиҳаси ҳам муваффақиятли якунланди.

5 октябр куни хонадон эгалари, шоу-бизнес вакиллари ва компания мутасаддилари иштирокида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани 16-мавзе рўпарасида жойлашган “Оceан” лойиҳаси, 8 та блокдан ва 8 та кириш қисмидан иборат бўлиб, замонавий архитектура ва қулайликларни ўз ичига олади. Бинолар фасади ноанъанавий hi tech услубида қурилган бўлиб, ҳар бир хонадонга очиқ терассалар бонус сифатида тақдим этилган. Лойиҳа ҳудудида:

- Хавфсиз болалар майдончаси

- Эко-ҳудуд

- Намозхона

- Тижорий майдонлар

- Ерости автотураргоҳлар

каби қулайликлар мавжуд бўлиб, улар ҳар бир хонадон эгасининг ҳаётини янада қулайлаштиради.

Xon Saroy Afsonasi” лойиҳаси

Очилиш маросими доирасида компания ўзининг яна бир “Xon Saroy Afsonasi” лойиҳаси тақдимотини ўтказди. Янги мажмуа пойтахтнинг Яшнобод туманида қурилиши режалаштирилган. Бу мажмуа ҳам компаниянинг бошқа лойиҳалари каби юқори стандартлар асосида қурилади. Унда 16 қаватли 8 блокдан иборат биноларда 1216 та хонадон барпо этилади.

Лойиҳанинг безаклари, яшил ҳудудлари, болалар майдонлари ва спорт майдонлари оилавий ҳаёт учун қулай муҳитни таъминлайди. Шунингдек, ер усти ва ер ости автотураргоҳлари, кафе ва дўконлар билан жиҳозланган ҳудуд аҳолининг қулай ҳаёт кечиришини таъминлайди.

Xon Saroy компанияси нафақат замонавий бинолар қуришда, балки спорт ва маданиятни ривожлантиришда ҳам муҳим ўрин тутади. Бу компания ўзининг замонавий лойиҳалари билан Тошкент архитектурасидаги янги саҳифаларни ёзмоқда.

Реклама

Мавзуга оид