Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент аэропортида йўловчи аёл вафоти ҳақидаги хабар рад этилди
Аёлнинг соғлиги ёмонлашган ва у шифохонага жойлаштирилган.
Ижтимоий тармоқларда бугун Тошкент аэропортида хориждан учиб келган 37 ёшли аёл божхона текшируви пайтида навбат кутаётиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан маълумот берди. Унга кўра аёл вафот этмаган, соғлиги ёмонлашган ва шифохонага ётқизилган.
“Аэропортда бир аёл вафот этгани ҳақидаги хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Бугун, 8 октябр куни Дубай-Тошкент авиарейсида учиб келган, 1986 йилда туғилган аёлнинг соғлиги ёмонлашган. Ҳозирда аёл шифохонага ётқизилиб, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, дейилади Бош прокуратура матбуот котиби маълумотида.
Мавзуга оид
08:40 / 16.05.2026
Тошкент аэропортида қарийб 1 кг синтетик наркотик ушлаб қолинди
14:21 / 05.05.2026
Тошкент учун янги аэропорт қурилгач, ҳозирги аэропорт ёпилади
12:44 / 03.05.2026
Тошкент метросида йўловчи поезд йўлига тушиб кетди
08:25 / 07.02.2026