Латвия мудофаа харажатларини қоплаш мақсадида банклар учун солиқ жорий этади
Латвия мудофаа вазири Андрис Спрудсга кўра, 2024 йилда мамлакат мудофаа харажатлари ЯИМнинг 3 фоизига етказилади.

Фото: Getty Images
Латвия ҳукумати мудофаа харажатларини қоплаш учун молиявий ташкилотларга келгуси уч йил давомида қўшимча солиқ жорий этишни қўллаб-қувватлади, деб хабар беради Bloomberg.
«Ушбу қонун давлатнинг миллий хавфсизлик соҳасидаги молиявий эҳтиёжларини таъминлаш учун қўшимча ресурсларни топишга ёрдам беради», — дейди Латвия молия вазири Арвилс Ашераденс.
Ҳисоб-китобларга кўра, банкларнинг соф фоиз даромадларига таъсир кўрсатадиган янги чоралар 2025 йилда бюджетга 93 миллион евро, кейинги икки йилда эса 85 миллион евродан қўшимча маблағ олиб келади. Шу билан бирга, кредитлаш ҳажмини оширадиган муассасалар солиқ ставкасини пасайтиришлари мумкин бўлади.
Қонун лойиҳаси имзоланиш учун президент Эдгарс Ринкевичсга юборилишдан олдин Латвия парламенти томонидан маъқулланиши керак.
Аввалроқ Латвия хавфсизлик нуқтаи назаридан Беларус билан чегарада кучайтирилган назорат режимини жорий йил охиригача узайтирган эди. Кўп сонли муҳожирлар Беларус-Латвия чегараси орқали Европа Иттифоқига ноқонуний киришга уринишда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, июн ойида Латвия мудофаа вазири Андрис Спрудс 2024 йилда мамлакат мудофаа харажатларини ЯИМнинг 3 фоизига етказишини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қайси ҳудудда кичик тадбиркорлик субъектлари кўпроқ фаолият юритяпти?
Ўзбекистон | 09:32
-
Россия армияси Запорижжяга дронлар билан зарба берди
Жаҳон | 09:10
-
Тожикистондан олиб келинган қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди
Ўзбекистон | 08:50
-
Нетаняҳу эронликларни ҳукуматга қарши чиқишга чақирди
Жаҳон | 08:31
Мавзуга оид

11:47 / 23.05.2025
Латвия Россия ҳарбий комплексига алоқадорликда гумон қилинган компанияни текширмоқда

11:42 / 07.05.2025
Сербия ОАВ: Латвия ва Литва Вучичнинг самолётини ўтказмайди

10:50 / 02.05.2025
Латвия ТАТУ ҳузурида махсус мактаб ташкил этиши мумкин

21:42 / 18.03.2025