Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дориларнинг постмаркетинг назорати ўтказилади
Фармацевтика маҳсулотларини постмаркетинг назоратидан ўтказиш тартиби белгиланди. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Фармацевтика маҳсулотларини постмаркетинг назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низом қуйидагиларни назарда тутади:
- маркетингдан кейинги назоратни амалга оширувчи ваколатли орган ва ишчи органнинг вазифалари;
- маркетингдан кейинги назоратни амалга ошириш тартиби ва муддатлари;
- постмарткетинг назоратини амалга оширишнинг молиявий назорати.
Постмаркетинг назорати ваколатли орган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ) томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда амалга оширилади.
Маркетингдан кейинги назорат учун қуйидагилар асос бўлади:
- ваколатли орган раҳбари томонидан ҳар ойда тасдиқланадиган маркетингдан кейинги назорат режаси;
- жисмоний ва юридик шахслардан, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотларидан фармацевтика маҳсулотларининг сифати, хавфсизлиги, ноқонуний айланиши, ножўя таъсирлари бўйича маълумотлар ва мурожаатлар келиб тушиши;
- ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ОАВ ахбороти ва жамоатчилик фикрини ўрганиш натижалари.
Мавзуга оид
08:15 / 04.06.2026
2030-йилларда янги тиш ўстирувчи дори бозорга чиқиши мумкин
17:11 / 19.05.2026
Андижонда қўлбола тарзда дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди
21:30 / 24.04.2026
Оҳангаронда 19 хил сифати кафолатланмаган дорилар муомалага киритилишининг олди олинди
22:14 / 11.04.2026