Жамият | 18:45 / 11.10.2024
3407
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда мултимедиа тизимига эга автобус бекатлари ўрнатилади

Бекатлар замонавий мултимедиа тизимлари ва ички ишлар органларига тезкор чақирув тугмаси билан таъминланади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳрида янги турдаги автобус бекатлари ўрнатилиши режага киритилган. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, янги турдаги бекатлар 2 хил ўлчамда: 3,2 метр ва 6,5 метр бўлади.

Бекатлар замонавий мултимедиа тизимлари ва ички ишлар органларига тезкор чақирув тугмаси билан таъминланади. Шу билан бирга, видеокузатув камераси ўрнатилади.

Таъкидланишича, бекатдаги ойна -25 даража совуқ ҳамда +60 даража иссиққа бардош бера олади.

Мавзуга оид