Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фан олимпиадалари маркази ташкил этилади
“Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Фан олимпиадалари маркази ташкил этилади.
Қобилиятли ҳамда фанларни чуқур ўрганишга қизиқадиган ёшларни аниқлаш ва селексия қилиш, улардаги иқтидорни янада ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш марказнинг асосий фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.
2025 йилдан марказ томонидан:
- 5-8-синф ўқувчилари ўртасида олимпиадаларда юқори натижаларни қайд этган иқтидорли ўқувчилар базаси шакллантирилади ва уларни халқаро олимпиадаларга мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади;
- ҳар бир фан йўналиши бўйича ўқув дастурлари, адабиётлар, методик тавсиялар, қўлланмалар ва журналлар яратилиб борилади;
- ўқувчиларни фан олимпиадаларига тайёрловчи тренер-ўқитувчиларнинг узлуксиз касбий ривожланиши учун зарур шароитлар яратилади, уларга янги методикалар ўргатиб борилади;
- фан олимпиадалари бўйича миллий терма жамоаларнинг хорижий давлатлар терма жамоалари билан қўшма йиғинлар ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади;
- ўқувчилар учун халқаро олимпиадаларда руҳий босимни енгиш бўйича семинарлар ҳамда мотивацион тренинглар ташкил қилинади;
- Бундан ташқари, иқтидорли ёшлар учун “интеллектуал оромгоҳлар” ташкил этилади.
2025 йил 1 январдан нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этадиган терма жамоалар раҳбарларини жамоанинг натижасига қараб рағбатлантириш тартиби жорий этилади.
Мавзуга оид
17:51 / 04.07.2026
Балиқчиликни ривожлантириш маркази ташкил этилади
08:34 / 19.05.2026
Хориждаги ёшлар учун халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
11:22 / 11.12.2025