«Толибон» Ўзбекистондан «Термиз» чегара бозорида мусиқа қўймасликни сўради – ОАВ
«Толибон» бозордаги концертларни тақиқлашни талаб этгани ва мусиқа дастурлари давом этса, Афғонистон фуқароларини бозорга киритмаслиги ҳақида огоҳлантиргани таъкидланмоқда.

Фото: independentpersian.com
Афғонистоннинг «Толибон» ҳукумати вакиллари Ўзбекистондан «Термиз» чегара бозорида концерт ва мусиқа дастурларини бекор қилишни сўради. Акс ҳолда Афғонистон фуқаролари умумий бозорга киритилмайди, деб хабар берди Atlas Press.
«Термиз» чегара бозори яқинда Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида очилган эди ва Афғонистон фуқаролари унга 15 кунгача визасиз кириши мумкин.
Нашр манбаларига кўра, толиблар бу бозорда концерт ва мусиқа дастурлари ўтказишга қарши эканлигини, Ўзбекистон ҳукуматидан бундай дастурларни ўтказишга йўл қўймасликни сўраган. Қайд қилинишича, аввал бозорга келганлар учун мусиқа дастурлари уюштирилган, ўзбек санъаткорлари концерт берган.
«Толибон» бозордаги концертларни тақиқлашни талаб этган ва мусиқа дастурлари давом этса, Афғонистон фуқароларини бозорга киритмаслиги ҳақида огоҳлантирган.
Таъкидланишича, «Толибон» ва Ўзбекистон вакиллари бу борада расман ҳеч қандай маълумот бермаган. Ўзбекистон «Толибон»нинг бу талабини бажариши ёки йўқлиги ҳам номаълум.
Нашрнинг қайд қилишича, «Толибон» ўзининг зиддиятли қонунини Афғонистондан ташқарида ҳам амалга оширишга интилаётган кўринади. Янги эълон қилинган ушбу қонун мусиқа чалиш ва тинглашни тақиқлашдан ташқари, афғон фуқаролари, айниқса аёллар учун бошқа жиддий чекловларни ҳам қўяди.
Мавзуга оид

17:07 / 27.03.2025
АҚШ «Толибон» вакили Сирожиддин Ҳаққоний учун белгиланган мукофотни бекор қилди

16:13 / 24.03.2025
Афғонистонда Ўзбекистон қурилиш материаллари учун савдо уйи очилади

12:13 / 24.03.2025
Ўзбекистон ва Канада Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

11:59 / 24.03.2025