Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА Самарқандда жамоат транспортини ривожлантириш лойиҳаларига таклиф этилди
Ўзбекистон элчиси Абдулазиз Оққулов Бирлашган Араб Амирликларидаги OneRoad Group компанияси бош ижрочи директори Чэнлинг Жанг билан музокара ўтказди.
Фото: "Дунё" АА
OneRoad Group компанияси вакилига Самарқанд шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этиш ва қишлоқ хўжалиги тармоғида ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар билдирилди.
Чэнлинг Жанг Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилиб, уларни қайта ишлаган ҳолда реэкспорт қилиш мумкинлиги маълум қилди.
Томонлар ушбу йўналишдаги ишларни бошлаш мақсадида мазкур компания ва Ўзбекистон Экспортчилар уюшмаси вакиллари ўртасида алоҳида учрашув ташкил этиш тўғрисида келишиб олдилар.
Музокаралар якунида OneRoad Group компанияси бош ижрочи директорига имкониятлар тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлиш ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида жорий йил 13-16 октябр кунлари Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган "Ўзбекистон – БАА" бизнес-форумида иштирок этиш таклифи билдирилди.
Мавзуга оид
15:54 / 25.05.2026
«HUMO VIZA» маркази раҳбари ва иш бошқарувчиси қамоққа олинди
14:06 / 25.05.2026
БАА билан “Сифатли давлат бошқаруви” дастури йўлга қўйилади
11:20 / 25.05.2026
Мақсад пулни айлантириш(ми?) – самарқандча "хорижда иш" схемасидан одамлар жабрланмоқда
17:39 / 22.05.2026