Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО ядро қуролидан фойдаланишни синовдан ўтказиш машқларини бошлаяпти
Икки мингга яқин аскар кейинги икки ҳафта давомида Европадаги Steadfast Noon машқларида иштирок этади. Ҳаво манёврларида 60 дан ортиқ самолётлар иштирок этади.
14 октябр, душанба куни НАТОнинг алянсга аъзо мамлакатларни ҳимоя қилиш бўйича икки ҳафталик йиллик манёврлари бошланади, улар давомида ядро қуролидан фойдаланиш амалиёти ўтказилади. НАТОнинг Брюсселдаги штаб-квартирасидан олинган маълумотларга кўра, Steadfast Noon машғулотларида Европанинг саккизта ҳаво базасида жойлашган 2000 га яқин аскар иштирок этади. Ҳаво манёврларида 60 дан ортиқ самолётлар, жумладан, АҚШнинг Европада жойлашган ядро бомбаларини олиб юришга қодир замонавий қирувчи самолётлар, узоқ масофали бомбардимончи самолётлар, шунингдек, кузатув ва ёнилғи қуйиш самолётлари иштирок этади.
Жорий йилда манёврлар Белгия ва Нидерландиядаги ҳаво базаларида, шунингдек, Шимолий денгиз узра – Буюк Британия ва Дания ҳаво кенгликларида бўлиб ўтади. Ҳарбий машғулотларда НАТОга аъзо 13 давлат, жумладан Германия самолётлари қатнашмоқда.
НАТО Европада йиллик ядровий машғулотлар бошланишини эълон қилди
НАТОнинг ўз ҳудудини ядровий ҳужумдан ҳимоя қилиш бўйича Steadfast Noon номли йиллик машғулотлари 14 октябрда бошланади. Бу ҳақда 10 октябр куни Лондонда НАТО бош котиби Марк Рютте маълум қилди.
«Беқарор дунёда душманлар НАТО ҳар қандай таҳдидга жавоб беришга тайёр ва қодир эканлигини билишлари учун мудофаа кучимизни синаб кўришимиз ва мустаҳкамлашимиз жуда муҳим», — дея тушунтирди Рютте. Шимолий Атлантика алянси таъкидлашича, Steadfast Noon машқлари Россиянинг Украинага қарши тажовузкор урушига реакция эмас, деб ёзади dpa агентлиги.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
09:37 / 25.05.2026
НАТО саммити олдидан Украина бўйича баҳслар кучайди
08:46 / 22.05.2026