Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент туманидаги “Шифобахш сувлар” ҳудудида яна 5 та санаторий қурилади
Президент Тошкент туманидаги “Шифобахш сувлар” ҳудудидан яна 5 та санаторий қуриш учун жой топиб, аукционга чиқариш топшириғини берди. Шифобахш сувлар кўчасини кенгайтириб, атрофида йирик савдо, спорт ва кўнгилочар марказлар, кўп қаватли уйлар қуриш бўйича мастер режа ишлаб чиқиш топширилди.
Тошкент тумани вилоят аҳолисига уй-жой қуриш учун асосий база бўлиши керак, деди президент Шавкат Мирзиёев вилоятга ташрифи чоғидаги йиғилишда.
Тошкент тумани орқали Қозоғистондан кунига 44 минг одам, жумладан 2-2,5 минг хорижий туристлар ўтиб қайтади. Мутасаддиларга “Шифобахш сувлар” ҳудудидан яна 5 та санаторий қуриш учун жой топиб, аукционга чиқариш, Шифобахш сувлар кўчасини кенгайтириб, атрофида йирик савдо, спорт ва кўнгилочар марказлар, кўп қаватли уйлар қуриш бўйича мастер режа ишлаб чиқиш топширилди.
Пойтахтдаги корхоналарга вилоятдаги қурилиши тўхтаган объектларга кўчиб ўтишни таклиф қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Анча вақтдан бери сотилмаган 70 та объект пойтахтдаги тадбиркорларга бўлиб-бўлиб тўлашга берилади. Шарти – ишчиларнинг 50 фоизи камбағал оиладан бўлиши керак.
Уч йилда тижорат объектлари пойтахтда 5,7 миллион квадратга кўпайган бўлса, Тошкент вилоятида 1,6 миллионга ошди. Вилоятда ҳар йили 1 миллион квадрат тижорат жойи ташкил қилиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Йил якунигача 115 та кўп қаватли уй, 39 километр сув ва 29 километр газ тармоғи қурилишини якунлаш вазифаси қўйилди.
Зангиота туманидаги Ибрат ва Улуғбек маҳаллаларига хизмат қилган 2 та оқова сув иншооти эскиргани, Боғзор ва Нуробод маҳаллаларидаги кўп қаватли уйларда иситиш ва оқова тизими муаммоли экани кўрсатиб ўтилди.
Мутасаддиларга бу 4 та маҳаллада сув, оқова ва иситиш тизимини яхшилаш лойиҳаларини тайёрлаш топширилди.
Мавзуга оид
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026
Хитойнинг Spring Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиши мумкин
21:07 / 28.05.2026
Швейцария энг қиммат мамлакат мақомини бошқа давлатга бой берди
18:32 / 27.05.2026