Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунё давлатларининг глобал қарзи йил охирига бориб 100 трлн доллардан ошади
Халқаро валюта жамғармаси томонидан Fiscal Monitor ҳисоботи эълон қилинди. Унга кўра, дунё давлатлари қарз хатарларига ҳозирдан қарши туриши, яхшилаб ўйланган фискал сиёсатни олиб бориши керак.
Дунё давлатларининг глобал қарзи 2024 йилда 100 триллион доллардан ошиши кутилмоқда — бу жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 93 фоизи демак, дейилади Халқаро валюта жамғармаси томонидан эълон қилинган Fiscal Monitor ҳисоботида.
Мутахассислар келажакда қарз миқдори прогноз қилинганидан ҳам ошиб кетиши ва уни барқарорлаштириш ёки камайтириш ҳозирги ҳисоб-китоблардан анча катта молиявий тузатишларни талаб қилиши мумкинлигидан хавотирда.
Ҳисоботда қайд этилишича, дунё давлатлари қарз хатарларига ҳозирдан қарши туриши, яхшилаб ўйланган фискал сиёсатни олиб бориши керак.
Кўплаб давлатларнинг молиявий истиқболлари учта сабабга кўра кутилганидан ёмонроқ бўлиши мумкин: харажатларни оширишга ундайдиган жиддий сиёсий ва ижтимоий босим, қарз даражаси бўйича асоссиз оптимистик прогнозлар ва катта миқдордаги яширин қарзлар.
Таъкидланишича, давлатлар қариш ва соғлиқни сақлаш, яшил иқтисодиётга ўтиш ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш, шунингдек, геосиёсий кескинлик кучайиб бораётган бир шароитда мудофаа ва энергия хавфсизлигига кўпроқ маблағ сарфламоқда. Шу билан бирга, беш йиллик даврда қарзнинг ЯИМга нисбати прогноз қилинганидан ўртача 10 фоизга юқори бўлиши мумкин.
Энг ёмон сценарийда ҳам давлатларнинг глобал қарзи уч йилдан кейин ЯИМнинг 115 фоизига етади — бу ҳозирда прогноз қилинаётганидан 20 фоизга юқори демак.
Мавзуга оид
20:56 / 19.06.2026
Инфляция пасайиши секинлашса, монетар сиёсатни янада қатъийлаштиришга тайёр туриш керак — ХВЖ
10:31 / 05.06.2026
ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 6,5 фоизга ўсишини прогноз қилди
20:18 / 24.04.2026
Шавкат Мирзиёев: Биринчи чоракда ЯИМ 8,7 фоизга ўсди
15:58 / 21.04.2026