Россия Украинага 130 дан ортиқ ҳужумкор дронлар билан ҳужум қилди
Украина Қуролли кучлари Ҳаво кучлари маълумотларига кўра, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари мамлакатнинг 14 та области устида 51 та дронни қайтаришга муваффақ бўлган. Киевда ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Тернопил яқинидаги саноат объектида ёнғин содир бўлди.
16 октябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украина бўйлаб 136 та дрон ва иккита ракетани учирди, деб хабар берди Украина Ҳаво кучлари Telegramʼда. «Душман Донецк областига ҳудуднинг босиб олинган қисмидан С-300/400 зенит ракетаси билан, Курск области ҳаво ҳудудидан Черниҳивга Х-59 бошқариладиган авиацион ракетаси, шунингдек, 136 та учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилди», дейилади хабарда. Учириш ҳолатлари Курск, Орел ва Приморско-Ахтарск районларидан амалга оширилди.
Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украинанинг 14 областида 51 та дронни уриб туширишга муваффақ бўлган, радиоэлектрон кураш тизимларининг ишлаши натижасида яна 60 та дрон Украинанинг бир қатор минтақаларида «йўқотилган». Ҳарбий ҳисобот эълон қилинган вақтда яна 20 та дрон Украина ҳаво ҳудудида бўлган ва иккитаси Россия Федерациясига қайтиб кетган.
Украина разведкаси Россиянинг Ту-134 самолёти йўқ қилинганини билдирди
Россия Қуролли кучларининг 117-ҳарбий-транспорт авиация полкига қарашли Ту-134 ҳарбий-транспорт самолёти 13 октябрга ўтар кечаси ўзи жойлашган «Оренбург-2» аэродромида ёниб кетди. Бу хабар 14 октябр куни Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси томонидан Telegramʼда эълон қилинди.
«Бундай совет самолётлари, хусусан, Россия Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали ходимларини ташиш учун ишлатилади», дейилади постда.
Украина разведка хизмати YouTubeʼда Россия самолёти ёнаётгани тасвирланган видеони жойлаштирди. Айни пайтда матбуот ҳаво кемасининг рўйхатга олиш рақамларини ёзувда таниб бўлмаслигига эътибор қаратади. «Унинг Россия Қуролли кучларига тегишлигини эълон қилинган парча асосида тасдиқлашнинг иложи йўқ ва у олган зарар даражаси ҳам номаълум», — дейди журналистлар.
«Оренбург-2» — Оренбургдан 6 км жануби-ғарбда жойлашган ҳарбий аэродром. Россия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, у ерда ҳарбий-транспорт авиациясининг 12-Мгинская ҳарбий-транспорт авиация дивизияси (61-ҳаво армияси) таркибига кирувчи 6956-ҳаво базаси жойлашган.
Мавзуга оид
07:54
Украина Жаҳон банкидан деярли 5 млрд доллар олади
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024